Шоҳназар Норбеков жамоамизни тарк этди
the_title()

04.01.2022

Сўнгги икки йилни Қўқонда ўтказган ҳужумчи Шоҳназар Норбеков жамоамизни тарк этди. Ўзининг чиройли, тезкор ҳаракатлари ҳамда голлари билан мухлисларимизнинг қалбларидан жой эгаллаган ҳужумчи оилавий шароит сабабли жамоамизни тарк этишга қарор қилди. Жамоа раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби футболчининг қарорини қўллаб-қувватлашди. 2020 йилги футбол мавсумининг 21-туридан ўрин олган АГМКга қарши ўйинда жиддий жароҳат олган Шоҳназар Норбеков ўтган мавсумда майдонга қайтиб, суперлига ўйинларида 4та ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида 1та гол киритишга муваффақ бўлди.

“Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан Шоҳназар Норбековга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз. Умид қиламизки Норбеков маълум муддатдан сўнг яна жамоамиз сафига қайтади. “Қўқон-1912” жамоасининг эшиклари сен учун доим очиқ – Шоҳназар !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО