07.01.2022
Ўтган мавсумни Бухоронинг “Нурафшон” жамоасида ўтказган ҳужумчи Амиржон Сафаров “Қўқон-1912” жамоасининг машғулотларида иштирок этмоқда. Ҳужумчи ўтган мавсумда Бухороликлар таркибида 17 та учрашувда майдонга тушган ва ўзининг голлари билан “Нурафшон” жамоасининг натижаларига муносиб ҳиссасини қўша олган. Футболчи Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штабининг кўригидан ўтади.