10.01.2022
“Қўқон-1912” жамоасининг 2022 йилдаги режасидан ўрин олган дастлабки ўқув-йиғини ўз якунига етди. “Шунқорлар” 4 январдан бугунга қадар Қўқон шаҳрида ўз машғулотларини олиб боришди. Навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари Тошкент шаҳрида олиб борилади. Футболчиларимиз эртадан пойтахтда тўпланишади ва машғулотларга киришишади. Бахтиёр Ашурматов раҳбарлигидаги мураббийлар штаби селекция ишларини ҳам давом эттиришмоқда. Жамоанинг Тошкентдаги йиғинига бир нечта янги футболчиларнинг қўшилиши кутилмоқда. Мураббийларимизнинг режаларига кўра пойтахтдаги йиғин мобайнида суперлига жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам ўрин олган. Ҳозирча 15 январ куни “Бунёдкор” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказилиши аниқ бўлган. Тошкент йиғини 23 январга қадар давом этади.
Жамоадаги янгиликлар ҳақида сизларга тезкор маълумотлар етказиб боришга ҳаракат қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.