Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Пойтахтдаги йиғин бошланди, таркибда янгилар бор
the_title()

12.01.2022

“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 2-босқич машғулотларини бошлашди. Жамоамизнинг бу босқичдаги машғулотлари Тошкент шаҳрида олиб борилиши ҳақида аввал хабар берган эдик. Кеча Тошкент шаҳрида йиғилган футболчиларимиз кечки пайт бир маҳал машғулот ўтказишган бўлса, бугундан машғулотлар икки маҳалдан олиб борилади. Куннинг биринчи ярмида тренажёр залида , куннинг иккинчи ярмида эса “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда тўп билан машғулотлар олиб борилади.
Жамоа таркиби аста – секинлик билан мукаммаллаштириб борилмоқда. Тошкентдаги йиғинда жамоамизнинг етакчилари Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамовлар билан бирга таркибга бир қатор янги футболчилар ҳам қўшилишди. Қаршининг “Насаф”, Бекободнинг “Металлург” жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев, жамоамиз мухлисларига таниш бўлган ярим ҳимоячи Собит Синдаров, шунингдек ҳужумчи Санъат Шиховлар “шунқорлар”нинг машғулотларида иштирок этишяпти.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО