16.01.2022
Янги мавсумга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари янги йилдаги илк назорат ўйинини ўтказишди. Тошкентдаги “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтган учрашувда футболчиларимиз Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши майдонда саф тортишди.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штабининг ушбу ўйиндан асосий мақсадлари жамоа таркибида кўрикда бўлиб турган футболчиларни майдонда синаб олиш эди. Учрашувнинг иккала таймида мураббийларимиз икки хил таркибни майдонга туширишди. Мезбонлар таркибида ҳам кўплаб янги футболчилар майдонда ҳаракат қилишди. Ўйин асосан тенг курашлари остида бўлиб ўтди. Ўйиннинг 87-дақиқасида жамоамиз кўригида бўлиб турган ёш футболчиларнинг ҳимояда йўл қўйган хатолари натижасида рақиб футболчиси Ал-файзий Неъматов дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Неъматов вазиятда унумли фойдаланиб ўйиндаги ҳисобни очди. Якунда ушбу гол учрашувда ягоналигича қолди.
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” 1:0
Гол: Алфайзи Неъматов 87, – 1:0.
“Бунёдкор”: Суҳробжон Султонов, Давронжон Эргашев, Фарҳод Мираҳматов, Билол Туплиев, Фарҳод Ўткиров, Зафар Турсунов, Жаҳонгир Ўрозов, Одилжон Абдураҳмонов, Суҳроб Иззатов, Ҳусайн Эргашбоев, Усмонали Исмоналиев.
Захирадан тушганлар: Зафар Сафоев (Сарвар Каримов), Маҳмуд Маҳамаджонов, Хуршид Убайдуллаев, Ғайрат Азизхўжаев, Сирожиддин Башриддинов, Жаҳонгир Абдусаломов (Икром Эркинов), Музаффар Олимжонов, Умидбек Султонов (Азиз Пирмуҳаммадов), Алфайзи Неъматов.
“Қўқон-1912”: Исломбек Абдуллаев, Сардор Етовқўзиев, Абдуллоҳ Миркомилов, Александр Мерзляков, Авазхон Маматхўжаев, Қувондиқ Рўзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Санъат Шихов, Сардор Азимов, Анвар Ҳожимирзаев, Мўмин Мелиев.
Захирадан тушганлар: Илҳом Ваҳобов, Аброр Миркомилов, Кемран Нажафалиев, Достон Орипов, Собит Синдаров, Муҳсин Норматов, Магомед Мамешов, Аюбхон Исақов, Амирхон Сафаров.