“Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлди
the_title()

17.01.2022

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди.

Бир неча йиллар “шунқорлар” дарвозасини қўриқлаган ва кейинчалик жамоада дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Андрей Бакланов жамоа билан дўстона хайрлашди. Андрей Борисовичга қўшнилармиз бўлган Яйпаннинг “Турон” жамоасидан таклиф бўлди. “Қўқон-1912” жамоаси номидан Андрей Баклановга янги жамоасидаги фаолиятида муаввафақиятлар тилаймиз!
Жамоа мураббийлар штабига дарвозабонлар мураббийи Хислат Чилматов ҳамда жисмоний тайёргарлик  бўйича мураббий Исломжон Мусулмоновлар қўшилишди. Хислат Чилматов аввал ҳам жамоамизда бироз муддат ишлаган ва бу мураббий мухлисларимизга яхши таниш. Исломжон Мусулмонов эса “Турон” жамоасининг суперлигага чиқишида ўзининг катта ҳиссасини қўша олган. Ҳар икки мураббийга жамоамиздаги фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз !

photo_2021-03-11_20-28-17

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО