Машғулотлар давом этмоқда. Таркибга яна бир футболчи қўшилди
the_title()

19.01.2022

Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан мураббийлар штаби машғулотларни қатъий график бўйича кунига икки маҳалдан олиб боришяпти. Мураббийларимиз футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатларини мавсум бошланишига қадар максимал формага олиб келиш учун бор маҳоратларини ишга солишмоқда.

Жамоамизда селекция ишлари ҳам давом эттирилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Шу кунларда жамоамиз машғулотларига ўтган мавсумни Термизнинг “Сурхон” жамоасида ўтказган , асли Фарғона футбол академияси тарбияланувчиси бўлган, Исломжон Тошпўлатов қўшилди. 1997-йилда туғилган Исломжон Тошпўлатов футболчилик фаолиятини “Қўқон-1912” жамоасининг ўринбосарлар таркибида бошлаган. Кейинчалик “Нефтчи” ҳамда “Сурхон” жамоаларида муваффақиятли тўп сурди.

photo_2022-01-14_08-52-23 копия копия

photo_2022-01-14_08-52-24 копия копия

photo_2022-01-14_08-52-25 копия копия

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО