Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Машғулотлар давом этмоқда. Таркибимизга ҳужумчи қўшилди. Йосович йўлга чиқди (фото)
the_title()

22.01.2022

“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотлари тобора ўз якунига етиб бормоқда. Бахтиёр Ашурматов бошчилигида футболчилар кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишяпти. Жамоа таркибини мукаммаллаштириш учун мураббийлар штаби селекция ишларини тўхтатишгани йўқ. Жамоанинг асосий ўзаги сақланиб қолинди. Етакчи футболчиларимиз Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Музаффар Абдуллаев, Ойбек Рустамов, Сардор Азимовлар билан бирга Қувондиқ Рўзиев , Билолхон Тошмирзаев, Санъат Шихов каби футболчилар машғулотларда астойдил ишлашмоқда. Жамоа машғулотларига ўтган мавсумни Бекободнинг “Металлург” жамоасида ўтказган ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматов қўшилган. Жамоа кўригида бўлиб турган Исломжон Тошпўлатов яна Термизнинг “Сурхон” жамоасига қайтиб кетди.

Ўтган мавсумда жамоамиз тўпурари бўлган Сербиялик ҳимоячимиз Иван Йосович бугун Белград-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича йўлга чиқди. Йосович эртага жамоамиз ихтиёрига етиб келади.

DSC_9053 копия

DSC_9055 копия

DSC_9058 копия

DSC_9060 копия

DSC_9063 копия

DSC_9066 копия

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО