Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Локомотив” билан ўртоқлик ўйини ўтказилди (фото)
the_title()

22.01.2022

Бугун “Қўқон-1912” Тошкент шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари режасидан ўрин олган навбатдаги назорат ўйинини ўтказди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари “Локомотив” жамоасига қарши  майдонга тушдилар. ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтган учрашувда жамоамиз икки таймда икки хил таркиб билан майдонда ҳаракат қилишди. Мураббийлар штаби жамоа таркибида кўрикда бўлиб турган барча футболчиларни майдонда “кўриб” олишди.
Учрашувнинг 1-таймида Авазхон Маматхўжаев жуда қулай вазиятда ноаниқ зарба йўллагани эсда қолди. “Темирйўлчилар”дан Шерзод Файзиев бурчак зарбасидан сўнг дарвозамизни ишғол қилди.
Иккинчи бўлим эса тўлиғича футболчиларимизнинг устунликларида ўтди десак муболаға бўлмайди. Бироқ бу устунликни ҳисобда акс эттириш футболчиларимизга насиб қилмади. Анвар Хожимирзаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун, учрашувни бошқариб борган Ильгиз Танташев “Локомотив” дарвозаси томон пенальти белгилади. Жамоамизнинг штатли пенальтичиси Мурод Холмуҳаммедов “нуқта”дан зарба йўллашда адашмади. Бундан ташқари Анвар Хожимирзаевда яна уч марта голли вазиятлар юзага келди. Бироқ Анваржонга ҳужумларни якунлашди бироз совуққонлик етишмади. Бир вазиятда учрашув хаками бизнинг дарвозамизга  пенальти белгилади. Тажрибали Кахи Махарадзе бу вазиятдан унумли фойдаланиб “темирйўлчилар”га учрашувдаги ғалабали голни тақдим қилди.

“Локомотив” – “Қўқон-1912” 2:1

Голлар: Шерзод Файзиев (34), Кахи Махарадзе (60-пен) – Мурод Холмуҳаммедов (58-пен).

“Локомотив” (1-тайм): Абдумавлон Абдужалилов, Отабек Туробов, Шерзод Файзиев, Самуэл Опе, Алишер Салимов, Маруф Жумаев, Кахи Махарадзе, Жасур Жалолиддинов, Ислом Рашидхонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Азамат Расулжонов

“Локомотив” (2-тайм): Ғулом-Ҳайдар Гулямов, Диёр Туропов, Жавоҳир Алижонов, Дилшод Комилов, Жавоҳир Абдуалимов, Нурмуҳаммад Тўшполатов, Самандар Ҳакимов, Анвар Файзуллаев, Анваржон Алижонов.

“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Мурод Холмуҳаммедов, Сардор Етовқузиев, Александр Мерзляков, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Миржалол Қосимов, Санъат Шихов, Билолхон Тошмирзаев, Қувондиқ Рўзиев, Шахзодбек Нурматов

DSC_9370 копия

DSC_9372 копия

DSC_9440 копия

photo_2022-01-22_11-29-12

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО