Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичи бошланди. Таркибда ўзгаришлар бор (фото)
the_title()

25.01.2022

 

“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни босқичма-босқич олиб бормоқда. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун Қўқон шаҳрида тўпланиб, навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборишди. Бугунги машғулотлар Учкўприкдаги марказий стадионда бўлиб ўтди. Таркиб борасида ҳам баъзи янгиликлар бор.
Жамоанинг Тошкентдаги йиғинида иштирок этган Владимир Козак жамоа лагерини тарк этган. Жамоамизнинг Сербиялик легионер футболчиси Иван Йосович бугундан машғулотларга қўшилди. Жамоамиз мухлисларига яхши таниш бўлган футболчи Жамшид Хасанов бу йилги мавсумни Қўқонда ўтказиш учун “шунқорлар” йиғинига келиб қўшилди. Хасанов ўтган мавсумни Навоийнинг “Қизилқум” жамоасида ўтказган эди.
“Қўқон-1912” жамоаси эртага Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган “Хоким кубоги-2022” мусобақасидаги иштирокини бошлайди. Жамоамиз Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида Ошнинг “Олой” жамоаси билан куч синашади. Бу учрашув эртага, 26 январ куни , соат 14:00да бошланади.
Қуйида “шунқорлар”нинг бугунги машғулотларидан олинган суратларни томоша қилинг.

DSC_9691 копия

DSC_9760 копия

DSC_9795 копия

DSC_9837 копия

DSC_9838 копия

DSC_9843 копия

DSC_9965 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО