Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Хоким кубоги-2022”ни дуранг билан бошладик
the_title()

26.01.2022

Фарғона шаҳрида давом этаётган “Хоким кубоги-2022” мусобақасида бугун “А” гуруҳи иштирокчилари ўртасидаги 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“Қўқон-1912” жамоаси Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида, Қирғизистон республикасининг “Олой” (Ош) жамоаси билан куч синашди. Бахтиёр Ашурматов мазкур ўйинда жамоа етакчилари бўлган Мурод Холмуҳаммедов, Иван Йосович, Мўмин Мелиев каби футболчиларга дам олиш имконини бериб, жамоа кўригида бўлиб турган янги футболчиларга майдонда имкон тақдим қилдилар.
Учрашувнинг 1 бўлими “шунқорлар”нинг катта устунлигида бўлиб ўтди. Улар ўйиннинг 3 дақиқасидаёқ ўйиндаги ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчакдан Санъат Шихов узатган тўпни, жамоамиз кўригида бўлиб турган Темур Толипов боши билан Ўшликлар дарвозасига жойлаб қўйди. Шундан сўнг ҳам тайм давомида футболчиларимиз жуда кўплаб голли вазиятларни яратган бўлишсада, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.
Учрашувнинг 2-бўлимида эса мураббийлар штаби кўплаб ёш футболчиларни майдонга туширишди. Бир вазиятда футболчиларимизнинг ҳужумга берилиб кетишганидан сўнг, рақибларимиз қарши ҳужумдан самарали фойдаланишди. Дарвозабонимиз билан бирга-бир вазяитга чиқиб борган Нурдолот Сталбеков дарвозамизни аниқ нишонга олиб ўйиндаги ҳисобни тенглаштирди.
Жудаям шиддатли курашларга бой ўтган учрашув шу тарзда дуранг натижа билан якунланди.

“Хоким кубоги-2022”
“А” гурухи. 1-тур.
“Қўқон-1912” – “Олой” (Ош) 1-1

Гол: Темур Толипов(3) – Нурдолот Сталбеков (51)
Гуруҳимиздаги яна бир учрашув “Навбаҳор-2” – “Андижон-1” жамоалри ўртасида бўлиб ўтди. Бу учрашув 2:0 ҳисобидаги Наманганлик футболчиларнинг ғалабалари билан якунланди.
1-турдан сўнг “А” гуруҳида “Навбаҳор-2” жамоаси 3 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Қолган гуруҳлардаги 1-тур ўйинларининг натижалари билан танишинг.

“В” гуруҳи
“Турон-2 ” – “Андижон-2 ” 0:0
“Нефтчи” (U-21) – “Цементчи” 0:1

“С” гуруҳи
“Нефтчи-Хамза” – “Истиқлол” 1:2

“Д” гуруҳи
“Дўстлик ” – “Денов ” 0:2
“Андижон SGS” “Пахтакор -79” 1:4

DSC_0160 копия

DSC_0172

DSC_0182 копия

DSC_0194 копия

DSC_0220 копия

DSC_0230 копия

DSC_0240 копия

DSC_0307 копия

DSC_0333 копия

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО