Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Хоким кубоги-2022” – гуруҳда пешқадамга айландик
the_title()

29.01.2022

Фарғона шаҳрида “Хоким кубоги-2022” мусобақасининг гуруҳ босқич ўйинлари қизғин давом этмоқда. “Қўқон-1912” жамоаси 2-тур ўйинларидан сўнг “А” гуруҳида пешқадамга айланиб олди. Кеча жамоамиз “Навбаҳор-2” жамоаси устидан 3-1 ҳисобида ишончли тарзда ғалаба қозониб, очколари сонини 4 тага етказиб олди.

“Хоким кубоги-2022”    “А”  гурухи. 2-тур.

“Навбаҳор-2” – “Қўқон-1912”     1-3

Гол: Азиз Кошибханов(87)   –     Сардор Етвоқўзиев (30), Мурод Холмуҳамедов (32 пен), Абдуллоҳ Юнусов (90+2)

Гуруҳдошларимиз “Андижон-1” ҳамда “Олой” (Ўш) жамоалари ўртасидаги ўйинда Андижонликлар 2-0 ҳисобида ғалаба қозонишди.  Учршувдаги голларни Богдан Милич 14-дақиқада  ҳамда Суҳроб Бердиев 88-дақиқада киритишди.
“А” гуруҳида сўнгги тур ўйинлари эртага 30 январь куни бўлиб ўтади. Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида дастлаб “Олой” ҳамда “Навбаҳор-2” жамоалари учрашадилар. Бу ўйин соат 11:00да старт олади. Соат 14:00 да эса “Қўқон-1912” ҳамда “Андижон-1”  жамоалари майдонга чиқишади.
2 тур ўйинларидан сўнг гуруҳимизда турнир жадвали қуйидаги кўринишда.

“Хоким кубоги-2022”. “А” гуруҳи жадвали

Ў        Т-Н       О

  1. “Қўқон-1912”   2       4-2       4
  2. “Навбаҳор-2”   2       3-3       3
  3. “Андижон-1”   2       2-2       3
  4. “Олой”(Ўш)   2       1-3       1

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО