Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Хоким кубоги-2022”. Эртага финал!
the_title()

04.02.2022

Фарғона шаҳрида давом этаётган “Хоким кубоги-2022” мусобақаси ўз якунига яқинлашмоқда. Эртага мусобақанинг финал ўйини бўлиб ўтади.

Финалда “Қўқон-1912” жамоаси “Андижон-1” жамоасига қарши майдонга чиқади. Кеча мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Қўқон-1912” – “Денов” ҳамда “Андижон-1” – “Дўстлик” жамоалари учрашдилар.
ФарДУ стадионида бўлиб ўтган “Андижон-1” – “Дўстлик” жамоалари ўртасидаги баҳс 5:1 ҳисобидаги Андижонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якуналнди.

DSC_1976 копия
Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Денов” учрашувида эса “Хоким кубоги-2022” мусобақасидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди. Тажриба бобида анча устунликка эга бўлган футболчиларимиз Сурхондарёлик футболчилар устидан 8-0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувни бошқариб борган хакам Олим Тўйчибоев шу куни “Денов” жамоаси дарвозасига 4 марта пенальти белгилади. Футболчиларимиздан Шаҳзодбек Нурматов, Билолхон Тошмирзаев, Аюбхон Исақов ҳамда дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаевлар белгиланган пенальтилардан унумли фойдаланишди. Учрашувда шунингдек жамоамиз кўригида бўлиб турган Диёрбек Жалолиддинов дубль қайд этган бўлса, Абдуллоҳ Юнусов ҳамда Муҳсин Норматовлар бир мартадан рақиб дарвозасига гол киритишди. Шунингдек Олим Тўйчибоев ўйин давомида икки марта чўнтагидан қизил карточкани олишига ҳам тўғри келди. “Денов” жамоасидан Жалил Кимсанов, “Қўқон-1912” жамоасидан эса бош мураббий Бахтиёр Ашурматовлар ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланишди.

DSC_1953 копия

“Хоким кубоги-2022”

Ярим финал

“Қўқон-1912” – “Денов” 8-0

Голлар: Абдуллоҳ Юнусов (7), Шаҳзодбек Нурматов(21пен), Билолхон Тошмирзаев (31 пен), Диёрбек Жалолиддинов (52,58), Аюбхон Исақов (60пен), Мухсин Норматов (66), Музаффар Абдуллаев (86пен)

Қўқон-1912″ таркиби:

Музаффар Абдуллаев, Александр Мерзляков,Иван Йосович, Мурод Холмухаммедов, Авазхон Маматхўжаев, Абдуллоҳ Юнусов, Қувондиқ Рўзиев, Билолхон Тошмирзаев, Сардор Азимов, Шахзодбек Нурматов, Анвар Хожимирзаев

Захирада:  Ислом Абдуллаев, Миржалол Абдумуталов, Достон Орипов, Сардор Етовкузиев, Аюбхон Исақов, Диёрбек Жалолиддинов, Муҳсин Норматов

“Денов” таркиби:
Даврон Мерганов, Шаҳзод  Соибназаров, Санжар Аҳмедов, Бегзод Каримов, Жалил Кимсанов, Сунатилло Ғайбуллоев, Сарвар Холматов, Асад Холматов, Дилшод Баратов, Акмал Абдураҳмонов, Диёр Рашидов

Заҳирада: Бегали Кўчкимов, Шоҳруҳ Ҳайдаров

DSC_2051

Эртага  “Хоким кубоги-2022” мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтади.  “Қўқон-1912” ҳамда “Андижон-1” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви Қигулидаги “Нефтчи СК” стадионида, соат 13:00да бошланади. Ўзига хос “водий дербиси”га бўлган қизиқиш мухлислар ва мутахассислар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Эртага Андижондан ва Қўқондан мухлисларни Фарғонага олиб бориш учун автобуслар ажратилган. Қишнинг совуқ кунларида сизларни Фарғонада бўладиган “қайноқ дерби”га таклиф қиламиз. Янги футбол мавсумидаги илк совринни қўлга киритиш қай бир жамоага насиб қилишини эртага Қиргулидаги стадионда билиб оласиз. “Шунқорлар” бу учрашувга катта тайёргарлик кўришмоқда. Мақсад аниқ – “Хоким кубоги”ни Қўқонга олиб келиш. Бу йўлда футболчиларимизга омад ва куч-қувват тилаб қоламиз !

Олға Қўқон !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО