“Қўқон-1912” жамоаси “Хоким кубоги-2022” ғолиби! (фото)
the_title()

05.02.2022

Бугун Фарғонада анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Хоким кубоги” мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди.
Плей-офф баҳсларидан ўтиб финалга қадар етиб келган “Қўқон-1912”  ҳамда “Андижон” жамоалари “Нефтчи СК” стадионида ўзаро тўқнаш келишди. Бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтадиган ҳар қандай тўқнашув муросасиз курашлар остида ўтади. Бу галги “водий дербиси” ҳам қизғин курашлар ҳамда муросасиз тўқнашувларга бой тарзда бўлиб ўтди. Ўйин давомида устунлик Қўқонлик футболчилар томонида бўлди  десак муболаға бўлмайди. Бироқ шундай бўлсада ўйиннинг 1-бўлимида ҳар икки жамоа футболчилари ҳам дарвозаларга йўл топа олишмади. Иккинчи бўлимда Қўқон жамоасининг ҳужумлари янада жиддийлашди. Андижонликларнинг бўйдор ҳимоячилари кўп вазиятларда футболчиларимизнинг  ҳужумларини бартараф қилишга эришдилар.
Қўқонликларнинг навбатдаги ҳужумларидан бири давом этаётган паллада Андижонлик футболчилар Жамшид Хасановга нисбатан қўполлик ишлатишди. Белгиланган жарима зарбасини жамоамиз сардори, “стандарт вазиятлар қироли”, Мурод Холмуҳаммедов қойилмақом тарзда ижро этиб ўйиндаги ҳисобни очди. Шундан сўнг ҳар икки жамоа вакиллари қатор голга тортадиган вазиятларни ярата олишган бўлсада, ушбу гол ўйин якунига қадар ягоналигича қолди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган вақтда майдонда футболчилар ўзаро келишолмай қолишди Натижада учрашувни бошқариб борган Достон Мирзараимов ҳар икки жамоадан Билолхон Тошмирзаев ҳамда  Абдувоҳид Ғуломовларни майдонда четлатди. Бугунги финал ўйинига Қўқон ва Андижон шаҳридан кўплаб мухлислар етиб келишди. Ҳар икки жамоа мухлислари ўз суюклиларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришгани таҳсинга сазовор бўлди.
Шундай қилиб “Қўқон-1912” жамоаси “Хоким кубоги-2022” мусобақасининг ғолибига айланди.

Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Финал
“Қўқон-1912” – “Андижон” 1:0
5 февраль 2022 йил. Фарғона. “Нефтчи СК” стадиони. 13:00
Бош ҳакам
: Достон Мирзараимов
Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Аъзамов, Аброр Раҳматов
Заҳира ҳаками: Санжар Раҳмонов
Назоратчи: Хаким Файзиев
Комиссар: Расулжон Юлдашев

Гол: Мурод Холмуҳаммедов 65, – 1:0.

“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Александр Мерзляков, Иван Йосович, Мурод Холмухаммедов, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев, Жамшид Ҳасанов (Абдуллоҳ Юнусов, 79), Билолхон Тошмирзаев, Шаҳзодбек Нурматов (Санъат Шихов, 33), Анвар Хожимирзаев (Сардор Азимов, 55).
Захира: Ислом Абдуллаев, Диёрбек Жалолиддинов, Сардор Етовқўзиев, Миржалол Абдумуталов, Славко Лукич, Достон Орипов, Аюбхон Исақов, Муҳсин Норматов.

Андижон“: Элдор Адҳамов (Хуршид Хўжаев, 46), Абдувохид Ғуломов, Илдар Маматказин, Владимир Бубанья (Ислом Маматказин, 90), Илҳом Алижонов (Абдураҳмон Комилов, 53), Азамат Исроилов (Асилбек Айсаров, 67), Бобур Давлатов (Муҳаммадкарим Тоиров, 50), Горан Милойко (Аҳрол Иноятов, 67), Шерзод Эсонов (Хуршид Асқаралиев, 46), Богдан Милич, Фарҳод Соҳибжонов (Аҳмаджон Анваров, 73).
Захира: Миржалол Мирзаев.

Огоҳлантиришлар: Горан Милойко 35, Аҳрор Иноятов 68,

Четлатишлар: Билолхон Тошмирзаев 90, Абдувоҳид Ғуломов 90.

DSC_2468 копия

DSC_2495 копия

DSC_2695

DSC_2729

DSC_2695

photo_2022-02-05_20-01-34

photo_2022-02-05_20-02-52

photo_2022-02-05_20-02-55

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО