“Қўқон-1912” жамоасининг навбатдаги йиғини Тошкент шаҳрида бўлади
the_title()

06.02.2022

“Фарғона вилояти хокими кубоги-2022” мусобақасида ғолибликни қўлга киритган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари 2 кунлик қисқа таътилга чиқишди.

Бахтиёр Ашурматов шогирдларига 2 кун оила даврасида ҳордиқ чиқариш имконини тақдим қилди. Жамоа аъзолари 8 февраль кунидан навбатдаги ўқув – машғулот йиғинларига киришадилар. Эндиги машғулотлар Тошкент шаҳрида давом эттирилади.
“Хоким кубоги-2022” мусобақаси мураббийлар штабига кўплаб футболчиларни майдонда кўриб олиш, шунингдек жамоавий ўйинни ташкил қилишда катта ёрдам берди.
Тошкентдаги йиғинда мураббийларимиз жамоанинг янги мавсумдаги таркибини тўлиқ аниқлаб оладилар. Йиғин давомида бир нечта назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирча Тошкентдаги йиғин қанча муддат давом этиши аниқ эмас. Ўзбекистон суперлигасига ташланадиган қуръа натижаларига қараб бу йиғин қанча муддат давом эттирилиши маълум бўлади

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО