Жамоамиз раҳбари мухлислар клуби аъзолари билан учрашув ўтказди
the_title()

07.02.2022

Футбол миллионлар ўйини! Футбол мухлислар учун ўйналади. “Қўқон-1912” жамоаси ўз мухлислари билан мунтазам алоқада бўлиб, жамоадаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, мухлислар фикрини ўрганиб боради. Бугун “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толипов жамоанинг мухлислар клуби аъзолари билан учрашув ўтказдилар. Учрашувда жамоа раҳбари ўтган йил якунлари ҳамда жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлиги борасида маълумот бердилар.Шунингдек мухлисларга жамоа таркибида бўладиган ўзгаришлар борасида ҳам , ҳар бир позиция бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек мухлислар клуби фаоллари жамоа раҳбарига ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, муносиб тарзда жавобларни олишди. Ўзаро баҳс-мунозара тарзида қизғин ўтган учрашув мухлислар клуби аъзоларида яхши таассурот қолдирди. Учрашув сўнггида мухлисларимиз “Қўқон-1912” жамоаси қўлга киритган “Хоким кубоги” билан эсдалик учун суратга тушишди.

DSC_3277

DSC_3278

DSC_3291

DSC_3303

DSC_3313

DSC_3320

DSC_3324

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО