Тошкентдаги йиғин бошланди. Хушхабар бор.
the_title()

08.02.2022

“Қўқон-1912” жамоаси бугундан мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлади. Бу сафарги йиғин аввалдан режа қилинганидек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун Тошкент шаҳрида тўпланишди ҳамда дастлабки машғулотларини ўтказишди. “Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулотлардан жамоамиз мухлисларини хурсанд қиладиган хушхабар бор.

“Қўқон-1912” жамоасининг бугунги машғулотларига Қўқонлик футбол мухлисларининг севимли футболчиси, жамоамиздаги ажойиб ўйинлари билан машҳур бўлган, икки карра Осиё чемпиони Жавоҳир Сидиқов қўшилди.
Жамоа мураббийлари Тошкентдаги йиғинда асосан тактик машғулотларга, жамоавий ўйинни ташкил қилишга кўпроқ урғу берадилар. Мазкур ўқув-йиғини давомида учта назорат ўйинини ташкил қилиш режа қилинган. Назорат ўйинларининг вақти ҳамда спарринг-рақиблар ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот берамиз.

photo_2022-02-08_17-23-47 копия копия

photo_2022-02-08_17-24-27 копия копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО