10.02.2022
Янги мавсумга астойдил тайёргарлик олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси, футболчилар билан расмий шартномалар имзолашни ҳам давом эттирмоқда.
Хусусан жамоа етакчиларидан бири, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпиони, “Мард ўғлон” ордени соҳиби, Ойбек Рустамов билан тузилган шартнома 2023 йилнинг сўнггига қадар узайтирилди. Аллақачон “шунқорлар”нинг ҳимоя ва ярим ҳимояда бирдек ҳаракат қила оладиган универсал футболчисига айланган Рустамов яна икки йилни Қўқонда ўтказадиган бўлди.
Жамоамизнинг аҳил оиласи ҳамда кўп сонили мухлисларимиз номидан Ойбекжонга келаётган мавсумда соғлик-саломатлик, жамоамиз билан бирга юксак марраларни забт этишида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз !