Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Тошкентдаги машғулотлар давом этмоқда. Эртага назорат ўйини бор
the_title()

11.02.2022

“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкент шаҳрида олиб бораётган ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишяпти.

Жамоанинг бугунги машғулотлари Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтди. Машғулотларда “Хоким кубоги-2022” турнирида олган жароҳатлари сабабли Ойбек Рустамов ҳамда Шахзодбек Нурматовлар иштирок этмаяптилар. Қолган барча жамоа аъзолари янги мавсумга тайёргарликни кўтаринки руҳда олиб боришмоқда.
Мураббийлар штаби футболчиларни янги мавсумга ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун бор маҳоратларини ишга солишмоқда. Эртага “шунқорлар” аввалдан режалаштирилган назорат ўйинида майдонга тушадилар. Жамоамизнинг эртанги ўйиндаги рақиби Бухоронинг “Бухоро” жамоаси бўлади.
“Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги назорат ўйини эртага, 12-февраль куни, соат 14:00да, “Дўстлик” стадионида бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО