13.02.2022
Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари бугун тиббий кўрикдан ўтишди. Футболчилар ҳар йили мавсум олдидан ҳамда давралар оралиғидаги танаффус вақтида тиббий кўрикдан ўтказилади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун режа бўйича тиббий кўрикдан ўтишлари лозим эди.. Мураббийлар штаби ҳамда барча футболчилар эрталабдан бошлаб шифокорлар ихтиёрида бўлишди. Футболчилар терапевт, кардиолог, ҳатто тиш ва кўз шифокорлари кўригидан ўтишди.