15.02.2022
Янги мавсумга жиддий хозирлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси ўзининг юлдузлари билан шартномаларни янгилади.
Жамоанинг юраги бўлган Мурод Холмуҳаммедов, алмаштириб бўлмас чап қанот химоячиси Александр Мерзляков ҳамда мухлисларимизнинг севимли футболчиси , “Қўқонлик Месси”, Жавохир Сидиқовлар жамоамиз билан расман шартномаларни имзоладилар. Жамоамиз раҳбарияти мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятларини ишга солишмоқда. Шу ўринда жамомиз билан шартнома имзолаган футболчиларимизга сиз азиз мухлислар номидан чуқур миннатдорчилик изҳор қиламиз. Айниқса Жавоҳир Сидиқовга клубимизга бўлган ҳурмати, қўқонлик мухлисларга бўлган ҳурмати учун алоҳида ташаккур изҳор қиламиз! Жавоҳир ўз ўйинлари билан сиз азиз мухлисларни хурсанд қилишни ният қилган.
Келаётган мавсумда азиз мухлисларимиз бу футболчилар ижросидаги чиройли футболдан олам-олам завқ оладилар. Жамоамиз номидан ҳар уччала футболчимизга соғлик ҳамда жамоамиздаги фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз!
“Қўқон-1912” жамоаси бу футболчилар билан ўз олдига жиддий мақсадларни қўяди.
Олға Қўқон, сенга фақат ғалабалар ярашади.