16.02.2022
“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкент шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари қизғин тарзда давом этмоқда. Футболчиларимиз кеча куннинг биринчи ярмида норматив тестларни топширишди. Куннинг иккинчи ярмида эса Тошкент вилоятида жойлашган “Дўстлик” стадионида машғулотлар бўлиб ўтди. Машғулотларда 25 нафар футболчилар иштирок этишди.
Қувонарлиси жамоамизнинг универсал футболчиси Ойбек Рустамов жароҳатидан қутулиб асосий таркиб машғулотларига қўшилган. Хужумчимиз Шахзодбек Нурматов эса алоҳида машғулотларда иштирок этмоқда. Шунингдек ёш юлдузимиз Муроджон Комилов терма жамоа йиғинидан қайтиб жамоа ихтиёрига қўшилди. Барча футболчиларимизнинг кайфиятлари аъло даражада бўлиб, улар тезроқ чемпионат ўйинлари бошланишини кутишяпти.
Бугун “шунқорлар” назорат ўйинида майдонга тушишади. Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган бу учрашув “Дўстлик” стадионида, соат 14:00да бошланади.
Қуйида футболчиларимизнинг бугунги машғулотлардан олинган суратларини томоша қилинг !