Назорат ўйинида жанговор дуранг қайд этилди. Тошкент йиғини якунланди
the_title()

19.02.2022

“Қўқон-1912” жамоаси футболчилари Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотларининг сўнгги кунида “Локомотив” жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушди.

Учрашув жанговор ҳамда қизиқарли курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Аввалига “темирйўлчилар” дарвозамизга 2та гол киритишган бўлса, футболчиларимиз ҳам мана шунча гол билан жавоб қайтаришди. Шундай қилиб бугунги назорат ўйини 2-2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан ўз якунига етди.
Бахтиёр Ашурматов ўйиндан сўнг жамоа аъзоларига 2 кунлик таътил эълон қилди.
Энди “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари мавсумга тайёргарликнинг сўнгги қисмини Қўқонда ўтказишади. Футболчиларимиз 22 февраль куни Қўқондаги қароргоҳларида йиғилишади ҳамда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган, суперлиганинг 1-тур учрашувига тайёргарлик кўришади.

Назорат ўйини
“Локомотив” – “Қўқон-1912” 2-2

Гол:Кахи Махарадзе (21), Ислом Қобилов (52) – Анвар Хожимирзаев (83), Иван Йосович (88)

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО