22.02.2022
“Қўқон-1912” жамоаси, бош мураббий Бахтиёр Ашурматов тасдиқлаган режа бўйича янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда. Режага кўра жамоа аъзолари бугундан Қўқон шаҳрида йиғилиб мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошладилар. Сўнгги босқичга келиб жамоа таркиби тўлиқ шаклланган ва қувонарлиси деярли барча футболчилар соғ-саломат сўнгги босқич машғулотларига етиб келишди. Биргина ҳужумчи Хамиддилло Абдухамидов жароҳатини даволатиш билан банд бўлиб турибди. Хамидиллога ҳам тезроқ соғайиб жамоамиз сафига келиб қўшилишини тилаб қоламиз.
Аввал хабар берганимиздек “шунқорлар” суперлига-2022 мусобақасининг 1-тур учрашувини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказадилар. “Нефтчи” мезбонлигида бўлиб ўтадиган ушбу баҳс, 2 март куни соат 18:30 да, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади. Вақт жуда кам қолди. Яна оз фурсатлардан сўнг суперлиганинг шиддатли курашларга бой футбол учрашувлари бошланиб кетади.
Қуйида футболчиларимизнинг бугунги машғулотларидан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.