Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Нефтчи” – “Қўқон-1912”. Ўзаро ўйинлар тарихидан
the_title()

01.03.2022

Coca Cola суперлигасининг дастлабки туридан ўрин олган “вилоят дербиси”да “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” клублари Яйпанда тўқнаш келишади.
Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

29-учрашув арафасида
Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 28 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 19 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни олти марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Нефтчи” томонида – 69:36. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 60 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 21 очкони қўлга киритган.
Эътиборлиси “Нефтчи” жамоасининг суперлигадаги сўнгги ўйини айнан “Қўқон-1912” жамоасига қарши 2018 йилнинг 29 ноябрида бўлиб ўтган эди. “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган ўша беллашувда вакилларимиз, Мурод Холмуҳаммедовнинг дубли эвазига 0:2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Мана “Нефтчи”нинг суперлигага қайтганидан сўнг илк ўйини ҳам “шунқорлар”га қарши бўлиб ўтадиган бўлди.
“Нефтчи” мезбонлигида бўлиб ўтган сўнгги олтита учрашув натижалари билан танишинг.
17.08.2018
Нефтчи – Қўқон 1912 – 1:0
31.03.2017
Нефтчи – Қўқон 1912 – 1:2
10.06.2016
Нефтчи – Қўқон 1912 – 2:1
30.10.2015
Нефтчи – Қўқон 1912 – 0:1
08.09.2003
Нефтчи – Қўқон 1912 – 6:2

29.11.2018

Нефтчи – Қўқон-1912 – 0:2

Эртага 2-март куни бўлиб ўтадиган “вилоят дерби”сини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб борадиган бўлди. Бу учрашувда ВАР тизимидан ҳам фойдаланилади. ВАР ҳаками эса – таниқли ҳакамларимиздан бири Ильгиз Танташев бўлади.
Coca-Cola Суперлига. 1-тур

2 март, чоршанба

НЕФТЧИ – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Александр Сидоров, Лочинбек Долимов

Назоратчи: Темур Абдуллаев

VAR ҳаками: Илгиз Танташев

VAR ассистент: Максим Нехочин

Комиссар: Шерзод Ражабов

“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” жамоаларининг ўринбосарлар таркиблари ўртасидаги баҳс 3-март куни, Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО