02.03.2022
Бугун Ўзбекистон Coca Cola суперлигасининг 2022-йилги мусобақаси старт олди. Мавсумнинг илк турида Фарғона вилоятининг икки жамоаси ўзаро куч синашдилар. Фарғонадаги “Истқилол” стадионида таъмирлаш ишлари бўлиб ўтаётганлиги сабабли “Нефтчи” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувдан олдин мавсумнинг очилиш маросими ҳамда катта байрам тадбири бўлиб ўтди. Таниқли эстрада хонандалари стадионга келган мухлисларга ўз қўшиқлари билан завқ-шавқ бердилар. Янги футбол мавсумини Фарғона вилояти хокими Х Х Бозоров очиб бердилар.
Ўйин кутилганидек шиддатли курашларга бой тарзда, “дерби”га хос ва мос бўлиб ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўрганларини майдонда намойиш қилишди. Учрашув бошиданоқ Қувондиқ Рўзиев ўз ҳаракатлари билан стадионга келган мухлисларни жунбушга келтирди. 13-дақиқада Фарғоналикларнинг хужумлари Лутфулла Тўраевнинг зарбаси билан якунланди. Бу вазиятда дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев маҳорат кўрсатиб, жамоамизни муқаррар голдан асраб қолди. 26-дақиқада Сидиқовга нисбатан қўполлик учун Даниэль Стойкович огоҳлантирилди. 32-дақиқада Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 33-дақиқада Иван Йосович ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Ўйиннинг 41-дақиқасида “Нефтчи”да ўзгариш бўлди. Лутфулла Тўраевнинг ўрнига Александр Ешич майдонга тушди. Майдонга тушган Ешич бирга-бир вазиятда дарвозамиз томон ноаниқ зарба йўллади. 2-бўлим бошида жамоамиз таркибида ўзгариш бўлди. Санъат Шиховнинг ўрнига Сардор Азимов ўйинга қўшилди. Ўйин давомида Жавоҳир Сиддиқов ўйинни “ёндириб” турди. 58-дақиқада Билолхон Тошмирзаевнинг аниқ зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 69-дақиқада эса Қувондиқ Рўзиевнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 76-дақиқада мураббийларимиз Мўмин Мелиевнинг ўрнига Шаҳзодбек Нурматов майдонга туширишди. 80-дақиқада учрашувдаги энг хавфли вазият содир бўлди. Сардор Азимовнинг кучли ва аниқ зарбасини рақиб посбони маҳорат кўрсатиб майдондан чиқариб юборди. 87-дақиқада “Нефтчи” футболчиси жарима майдончамиз ичида йиқилди. Жараёнга ВАР аралашди ва ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Шаҳзодбек Убайдуллаев пенальтини аниқ амалга ошириб ўйиндаги ҳисобни очди. Ушбу гол якунда “Нефтчи”га ғалаба келтирди.
Coca-Cola Суперлига. 1-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” 1-0
Гол: Шаҳзодбек Убайдуллаев (89пен)
2 март 2022 йил. Яйпан. “Ўзбекистон” стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Александр Сидоров, Лочинбек Долимов
Назоратчи: Темур Абдуллаев
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
VAR ассистент: Максим Нехочин
Комиссар: Шерзод Ражабов.
“Нефтчи“: 45.Акбар Тўраев, 7.Ойбек Қиличев (6.Сирожиддин Қўзиев 65′), 11.Иззатилла Абдуллаев (46.Шаҳзодбек Убайдуллаев 75′), 13.Лутфулла Тўраев (80.Александр Ешич 41′), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 28.Даниэль Стойкович, 44.Дарко Станоевич, 70.Аббосжон Ғуломов (9.Суннатулла Абдуллажонов 65′), 77.Аброрбек Исмоилов, 99.Улуғбек Ҳошимов (31.Марко Шарич 65′).
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Умар Адҳамзода.
“Қўқон–1912“: 1.Музаффар Абдуллаев, 8.Санъат Шихов (13.Сардорбек Азимов 46′), 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Мўминжон Мелиев (18.Шаҳзодбек Нурматов 75′), 14.Авазхон Маматхўжаев (27.Анваржон Ҳожимирзаев 90+1′), 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 23.Александр Мерзляков (6.Дилшод Раҳматуллаев 90+1′), 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев (7.Жамшид Ҳасанов 77′), 77.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 12.Нодиржон Ашурматов, 21.Исломжон Абдуллаев, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 5.Славко Лукич.
Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев 17′, Даниэль Стойкович 25′, Иван Йосович 34, Ойбек Рустамов 82′, Шаҳзод Убайдуллаев 90+1′