Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Суперлига-2022даги илк ғалаба ёмғирли ўйинда қўлга киритилди
the_title()

09.03.2022

Бугун Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида Ўзбекистон Coca Cola суперлигасининг 2-тур учрашуви бўлиб ўтди. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси, Тимур Кападзе шогирдлари бўлган “Олимпик” жамоасини қабул қилишди.
Яйпандаги учрашув кучли ёмғир остида бошланди. Ёмғир 1-тайм якунига бориб бироз пастлади. 2-таймда эса бутунлай тинди.
Ўйин мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. Ўйин стартида ҳисобни очиш учун мезбонлар рақиб дарвозаси олдида катта босимни юзага келтиришди. Айниқса Авазхон Маматхўжаев, Қувондиқ Рўзиев ҳамда Жавоҳир Сидиқовларнинг ўйин стартидаги ҳаракатлари рақибларга катта қийинчилик туғдирди. 6-дақиқада Сидиқов бир ҳаракат билан Сардор Азимовни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Азимовнинг зарбасини рақиб посбони қайтариб қолди. 10-дақиқада Жавоҳир Сидиқов ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг зарбасига бир неча см аниқлик етишмади.
15-дақиқада Жавоҳир Сидиқовга нисбатан қўполлик учун пенальти белгиланди. Ҳолмуҳаммедовнинг зарбасини “Олимпик” посбони Владимир Назаров қайтариб юборди. 41-дақиқада Ойбек Рустамов рақиб дарвозбонига нисбатан қўполлик учун огоҳлантирилди. Учрашувнинг 1-бўлимида “Олимпик” футболчилари ҳам икки марта жамоамиз дарвозасига аниқ ва хавфли зарба йўлладилар. Шу тарзда жамоалар танаффусга 0-0 ҳисоби билан йўл олишди.
2-таймни жамоамиз бир нафар ўзгариш билан бошлади. Мўмин Мелиевнинг ўрнига Анвар Хожимирзаев майдонга тушди. 50-дақиқада меҳмонларнинг хужумлари гол билан якунланиши мумкин эди. Яхшики сўнгги зарба бироз ноаниқ бўлди.
Учрашувнинг 63-дақиқасида ўйиндаги ҳисоб очилди. Жавоҳир Сидиқов рақибнинг икки  футболчисини чалғитиб дарвозанинг тўққизлигига аниқ ва кучли зарба йўллади. Жамоамизнинг 2022-йилги суперлига ўйинларида илк голи муаллифи Жавоҳир Сидиқов бўлди. 87-дақиқада меҳмонлар дарвозамиз олдида хавфли хужум уюштиришди. Ҳимоячиларимиз ҳамда дарвозабонимиз бу вазиятда жуда яхши ҳаракат қилишди. Шундан сўнг ҳар икки жамоа вакилларида яхши вазиятлар бўлган бўлсада ўйиндаги ҳисоб бошқа ўзгармади. Бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси эса Жавоҳир Сидиқов бўлди.

Coca-Cola Суперлига. 2-тур
ҚЎҚОН-1912 – ОЛИМПИК – 1:0
9 март 2022 йил. Яйпан. “Ўзбекистон” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
 Азиз Асимов, Олим Абдувосилов, Руслан Серазитдинов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Жавоҳир Сидиқов 63, – 1:0.

Голга айланмаган пенальти: Мурол Холмуҳаммедов 16 (дарвозабон).

“Қўқон-1912”: 1.Музаффар Абдуллаев, 77.Мурод Холмухамедов, 15.Ойбек Рустамов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 33.Иван Йосович, 23.Александр Мерзляков, 13. Сардор Азимов, 70. Билолхон Тошмирзаев, 10.Жавоҳир Сидиқов, 17.Қувондиқ Рўзиев (18.Шахзод Нурматов, 90+4), 11.Мўмин Мелиев (27. Анвар Хожимирзаев, 46) (6. Дилшод Рахматуллаев, 89).
Захира: 12. Ислом Абдуллаев, 21. Нодир Ашурматов, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Славко Лукич, 7. Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов,

“Олимпик”: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 70.Абубакр Ризо Турдалиев, 19.Достонбек Турсунов (17.Жалолиддин Содиқов, 59), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 44.Шаҳзод Тоиров, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (6.Беҳзод Шамсиев, 84), 77.Даврон Анваров (10.Фарруҳ Мухторов, 74), 7.Русланбек Жиянов, 9.Темур Мамасидиқов (37.Алишер Одилов, 59), 11.Отабек Жўрақўзиев (22.Пўлатхўжа Холдорхонов, 74),
Захира: 13.Хамидулло Абдунабиев, 4.Элдорбек Бегимов, 23.Абдурауф Бўриев, 99.Муҳаммадали Ғиёсов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадазиз Иброҳимов 21, Ойбек Рустамов 40, Билолхон Тошмирзаев 48, Саидазамат Мирсаидов 53, Анвар Хожимирзаев 89, Қувондиқ Рўзиев 90+2.

photo_2022-03-09_18-38-43 копия копия


photo_2022-03-09_18-39-03 копия копия

photo_2022-03-09_18-39-15 копия копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО