Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўринбосарларимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозонишди
the_title()

10.03.2022

Бугун Ўзбекистон U21-биринчилигининг 2-тур ўйинлари старт олди. Азиз Тўхтабоев бошчилигидаги “Қўқон-1912″U21 жамоаси Қўқондаги “марказий” стадионида “Олимпик”U21 жамоасини қабул қилдилар.

Учрашувдан аввал “марказий”да янги футбол мавсумининг очилиши муносабати билан Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради. Ўйин тенг курашлар остида бошланган бўлсада, ҳисобни очиш меҳмонларга насиб қилди. 9-дақиқада Бектемир Абдуманнонов ўйиндаги ҳисобни очди. Голдан сўнг вакилларимиз “уйғонишди”. Хужумкорликка зўр берган футболчиларимиз 15 дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Рақибларимиз ўз жарима майдончалари ичида Азиз Эркиновга нисабатан қоидани бузишди. Белгиланган пенальтини Муҳсин Норматов аниқ амалга ошириб, 16-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Орадан бироз ўтиб ўнг қанотдан узатилган тўпни Қувончбек Чўлпонов олимпиячилар дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин эди. Унинг боши билан берган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.
1-тайм якунланишига 1 дақиқа қолганда рақибларимиз Муҳсин Норматовга нисбатан қўпол ўйнадилар. Учрашувни бошқариб борган Ғайрат Жўраев иккиланмасдан меҳмонлар дарвозасига иккинчи пенальтини белгилади. Бу сафар нуқтага яқинлашган Аюбхон Исақов ҳам пенальтини бехато амалга оширди.
Учрашувнинг 2-бўлими ҳам вакилларимизнинг устунликлари остида бўлиб ўтди. Футболчиларимиз бир қатор голли вазиятларни юзага келтирдилар. Заҳирадан ўйинга қўшилган Саидакбар Умаралиев 89-дақиқада меҳмонларнинг хатоларидан унумли фойдаланиб ўйиндаги ҳисобни ишонарли кўринишга келтириб қўйди.
Шундай қилиб “Қўқон-1912″U21 жамоамиз ҳам мавсумдаги дастлабки ғалабани қўлга киритдилар.

U21-биринчилиги 2-тур
“Қўқон-1912″U21 – “Олимпик”U21 3-1

Голлар: Муҳсин Норматов (16 пен), Аюбхон Исақов (44 пен), Саидакбар Умаралиев (89) – Бектемир Абдуманнонов (9)

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО