Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“НАВБАҲОР” – “ҚЎҚОН-1912” : ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

16.03.2022

Coca Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган  “Навбаҳор”  – “Қўқон-1912” учрашуви  17 март  куни Наманган шаҳридаги “Марказий”  стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 32 бор куч синашишган. 8 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 17 та ўйинда ғалаба қозонган. 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 60-36. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 58 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 31 очкони қўлга киритган.
Сўнгги бор бу жамоалари ўтган 2021 йилнинг 27 ноябрь санасида, суперлиганинг 26-тури доирасида учрашишган. Намангандан бўлиб ўтган ўша ўйинда ”шунқорлар” 2:3 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

 

Ушбу жамоаларнинг сўнгги етита учрашувда қайд этилган натижалари билан танишинг:

27.11.2021 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 2:3

01.08.2021 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:2

03.12.2020 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1

28.08.2020 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 0:1

01.12.2019 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1

10.03.2019 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 1:1

31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:0

 

photo_2021-09-26_15-12-18

 

Наманганда бўладиган “водий дерби”сини Раҳимбек Каримов бошқариб боради

16-18 ҳамда 20 март кунлари Coca-Cola Суперлигада 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тур доирасидан ўрин олган учрашувларда ишлайдиган расмийлар эълон қилинди. Бу турда Намангандаги беллашувда VAR ишламайдиган бўлди.

Намангандаги “марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувини Раҳимбек Каримов бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўтган йилги мавсумда Раҳимбек Каримов “Қўқон-1912” иштирокидаги 3 та баҳсни бошқариб борган эди. Жамоамиз уларнинг иккитасида дуранг натижа қайд этишган ва сафардаги АГМК жамоасига қарши ўйинда имкониятни бой берган эди.

17 март, пайшанба

 “Навбаҳор” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлалов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
Бошланиш вақтлари

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашуви, 17 март пайшанба куни Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 18:30 да старт олади. Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ҳам U-21 биринчилигининг 3-турида майдонга тушишади. Бу  учрашув Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионнинг захира майдонида 18 март куни  ўтказилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО