“Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув машғулотларини ўтказмоқда
the_title()

22.03.2022

Coca Cola суперлигасида ФИФА кунлари туфайли қисқа танаффус юзага келди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 ва 29 март кунлари Наманган шаҳрида ташкил этиладиган “Наврўз кубоги” ҳалқаро турнирида иштирок этади.
Чемпионатда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Футболчиларимиз кеча Тошкентда тўпланишди ҳамда машғулотларни бошлаб юборишди. Бугундан “шунқорлар”нинг машғулотлари кунига икки маҳалдан бўлиб ўтади. Машғулотларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган Жавоҳир Сидиқов иштирок этмаяпти. Қолган барча жамоа аъзолари машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. Мураббийларимизнинг режаларига кўра Тошкент йиғини 26 мартга қадар давом этиши кўзда тутилган.
“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасидаги навбатдаги 4-тур учрашувини Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. “Қўқон-1912” – “Металлург” баҳси 31 март куни, соат 18:30да, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО