31.03.2022
Бугун Coca Cola суперлигасида 4-тур учрашувлари старт олди. “Қўқон-1912” жамоаси Яйпанда “Металлург” клубини қабул қилди.
“Металлург” жамоаси сўнгги йилларда ўз майдонимиздаги энг “ноқулай” рақибга айланиб қолган эди. Учрашув вакилларимизнинг устунлигида бошланди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари учрашувнинг биринчи бўлимида ҳозиргача бўлган учрашувлардаги энг яхши ўйинларини намойиш қилишди десак муболаға бўлмайди.
Учрашувнинг дастлабки ўн дақиқалигидаёқ жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Дилшод Раҳматуллаев ўйинни давом эттирди. Бунинг натижасида Ойбек Рустамов марказий ҳимоядан ўрин олди. Футболчиларимиз 10 -дақиқада ҳисобни очишлари мумкин эди. Шиховнинг бурчакдан йўллаган узатмасидан сўнг Иван Йосович боши билан дарвозага зарба йўллади. Бу вазиятда Лобанов ўз ўрнида яхши ўйнаб жамоасини қутқарди. 15-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг узатмасидан сўнг Шаҳзодбек Нурматов рақиб дарвозасига гол киритган эди.Ҳакамлар офсайд қайд этишди.
Орадан бироз вақт ўтиб Шаҳзодбек ўз мақсадига барибир эришди. Жавоҳир Сидиқов қарши ҳужумда рақиблардан қочиб кетди ва Нурматовга тўпни қулай тарзда узатди. Шаҳзодбек бирга-бир вазиятда имкониятдан унумли фойдаланиб ўйиндаги ҳисобни очди. Орадан бироз вақт ўтиб Санъат Шиховнинг голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Музаффар Абдуллаев чиройли “сейв” намойиш қилиб жамоамизни голдан асраб қолди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида меҳмонлар анча фаол бўлишди. Улар ўйиндаги ҳисобни тенглаштириш учун дарвозамиз олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Бироқ вакилларимиз ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда аҳиллик билан ўйнаб, рақибларимизга гол уриш учун имкон беришмади.Бугун айниқса майдон марказида Қувондиқ Рўзиев, Жавоҳир Сидиқов ҳамда Билолхон Тошмирзаевларнинг жанговор ўйинлари туфайли катта устунликка эга бўлдик. Умуман олганда барча футболчиларимиз принципиал рақибга қарши жанговор ўйин кўрсатишди. Натижада жуда муҳим бўлган ғалаба қўлга киритилди.
Coca-Cola Суперлига. 4-тур
ҚЎҚОН-1912 – МЕТАЛЛУРГ – 1:0
31 март 2022 йил. Яйпан. “Ўзбекистон” тумани. 18:30
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Александр Попов
VAR ҳаками: Элёр Турсунов
VAR ассистенти: Руслан Серазитдинов
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Гол: Шаҳзодбек Нурматов 21, – 1:0 (Жавоҳир Сидиқов)
“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 8. Санъат Шихов (13. Сардор Азимов, 62), 10. Жавоҳир Сидиқов (11. Мўмин Мелиев, 75), 14. Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Шахзод Нурматов (27. Анвар Ҳожимирзаев, 75), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Билолхон Тошмирзаев (7. Жамшид Ҳасанов, 75), 77. Мурод Холмуҳаммедов (6. Дилшод Раҳматуллаев, 6).
Захира: 12. Ислом Абдуллаев, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Славко Лукич, 20. Муроджон Комилов,
“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 5. Аббосхон Отахонов, 9. Забихилло Ўринбоев, 10. Шоҳназар Норбеков (7. Исломбек Исоқжонов, 46), 11. Дамир Темиров (25. Шахзоджон Неъматжонов, 76), 14. Аброрбек Тошқўзиев, 22. Шахзодбек Ғофурбеков (6. Ҳудойшукур Сатторов, 56), 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 80. Фарруҳжон Иброҳимов, 94. Фарҳод Бекмуродов,97. Муҳаммадали Алиқулов.
Захира: 87. Акмал Ортиқов, 8. Саламат Қутибоев, 15. Зохид Абдуллаев, 16. Жасур Холтўраев, 19. Эргаш Исмоилов, 26. Ҳакимхон Аламхонов.
Огоҳлантиришлар: Аббос Отахонов 14, Дилшод Раҳматуллаев 45+2, Ойбек Рустамов 51, Иван Йосович 54, Худойшукур Сатторов 60, Ихтиёр Тошпўлатов 60, Александр Лобанов 72.