01.04.2022
Coca-Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.
– Ўйин ҳақида
– Жуда қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди. Биринчи бўлимда асосан ҳимояга эътибор қаратган холда ҳаракат қилдик. Рақиб вазиятдан фойдаланган холда гол уриб кетди. Ўйин тақдирини ўзгартириш учун максимал даражада ҳаракат қилдик. Омад кучлиларга кулиб боқади.
– Нега вазиятдан келиб чиқиб ҳужумчилар Зоҳид Абдуллаев ва Жасур Холтўраевни майдонга туширмадингиз?
– Машғулотлар жараёнидан хулоса қилдик, айрим футболчилар бугунги ўйинга тайёр эмасди. Баъзи футболчиларда жароҳат бор эди. Ёш ҳужумчи Шаҳзоджон Неъматжоновни майдонга ташладик, у ўзини ҳар томонлама кўрсата оляпти. Келаси ўйинларда бугунги ўйинда қатнаша олмаган футболчиларга имконият яратамиз. Ихтиёр Тошпўлатов қўпол ўйнади? Унда тажоввузкорлик йўқ, у вазиятдан келиб чиқиб шундай ўйнади.
Манба : championat.asia