02.04.2022
Кеча Ўзбекистон U21-биринчилигининг 4-тур учрашувларига старт берилди.
Қўқондаги “марказий” стадионида “Қўқон-1912″U21 – “Металлург”U21 жамоалари ўзаро куч синашдилар. Ўтган турда Наманганда “Навбаҳор” ёшлари билан 3-3 ҳисобида дуранг натижани қўлга киритган Азиз Тўхтабоев шогирдлари бу сафар “Металлург”U21 жамоаси устидан 2-1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ўйиндаги жамоамиз томонидан киритилган ҳар икки голга ҳам ёш ҳужумчимиз Муҳсин Норматов муаллифлик қилди.
Муҳсин Норматов 18-дақиқада индивидуал маҳоратини намойиш қилди. У 4-5 рақиб футболчилари орасидан ўтиб, рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ҳамда дарвозага аниқ зарба йўллаб супергол муаллифига айланди.
Учрашувнинг 54-дақиқасида яна ўша Муҳсин Норматов рақиб футболчиларидан қочиб кетиб дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди.
Норматовнинг икки голига Бекободликлардан Носир Абдусаломов битта гол билан жавоб берди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Заҳирадан майдонга тушган ҳужумчимиз Темур Тоҳиржонов фаол ҳаракат қилиб рақибдан тўпни олиб қўйди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг сўнгги зарбаси салгина ноаниқ бўлди. Бу вазиятда Темурбекдан омад юз ўгирди.
Шундай қилиб Азиз Тўхтабоев бошчилигидаги ёшларимиз навбатдаги ғалабани қўлга киритиб очколи сонини 7 тага етказиб олишди.
U21-биринчилиги
4-тур
“Қўқон-1912″U21 – “Металлург”U21 2-1
Гол: Муҳсинжон Норматов(18,54) – Носир Абдусаломов (56)
“Қўқон-1912″U21 таркиби:
42.Шамсиддин Хусанов, 2.Муҳаммадризо Ваҳобов, 4. Илхом Ваҳобов, 20. Муроджон Комилов, 24.Абдуллох Миркомилов, 26.Хабибжон Шарипов, 28.Асадбек Қурбонов, 29.Қувончбек Чўлпонов, 31.Аюбхон Исақов, 36. Мухсин Норматов,37.Азиз Эркинов
Заҳирада:
43.Зикриёхон Қодиров, 19. Диёр Жалолдинов, 22. Сардор Етовқўзиев, 32. Жамшид Бекдурдиев, 35. Яхехон Акбаров, 38.Жамшид Саидваққосов, 52.Саидакбар Умаралиев, 53.Темур Тоҳиржонов, 99.Абдулла Юнусов
“Металлург”U21 таркиби:
Заҳирада: