“Шунқорлар” кечадан бошлаб мазкур учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Жамоа аъзолари Қўқон шаҳридаги қароргоҳларига йиғилишган ҳамда “марказий” стадионида ўз машғулотларини олиб боришмоқда.
Кечаги машғулотларга жамоа етакчилари Мурод Холмуҳаммедов ҳамда Жавоҳир Сидиқовлар ҳам етиб келишган. Ҳар икки футболчимиз ҳозирча алоҳида машғулотларда иштирок этишяпти. Жамоанинг қолган барча футболчилари соғ-саломатлар ва навбатдаги баҳсга қизғин тарзда тайёрланмоқдалар.
Қуйида “шунқорлар”нинг кечаги машғулотларидан олинган суратларни томоша қилинг.