Бахтиёр Ашурматов: “Ҳисоб ўйинга яраша бўлмади”
the_title()

15.04.2022

“Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги гуруҳ доирасидаги иккинчи ўйинида “Дўстлик Олтиариқ”ни 4:1 ҳисобида тор-мор келтирди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Ўйин ҳақида

– Ҳисоб ўйинга яраша бўлмади. Олтиариқ катта ҳисоб билан ютқазишга муносиб ўйин кўрсатмади. Улардаги тиришқоқлик, охиригача курашувчанлик борлигини билгандик. Яхши вазиятлар яратишди. Ҳисоб 4:1 бўлиб турганида ҳам тўхташмади. Шу сабабли бу жамоани олқишлаш керак. Кейинги ўйинларда омад тилайман. Мўйдин Мамазулумов яна бир бор ёши ўтганига қарамай, яхши савиядаги ҳужумчилигини кўрсатди ва ҳимоячиларимизни бутун ўйин давомида тахликада ушлаб турди. Гол урди, яна вазиятлар яратди. Ўтган турда “Ғиждувон” ва бугунги ўйинимиз ўртасида катта фарқ бор. Ўйин савияси бўйича “Ғиждувон” билан баҳсда яхши кўринган бўлсак, бугун хатоликлар, кераксиз тўп йўқотишлар, тактик хатолар кўп бўлди. Кейинги сафар ўз ишимизга бошқача муносабатда бўламиз. Профессионал ёндашамиз ва “Машъал” билан учрашувда ҳам ғалаба учун ўйнаймиз. Кейинги босқичга чиқиш вазифаси бажарилгани билан ҳали 1-ўрин масаласи ҳал қилингани йўқ. 1-ўрин кейинги қуръа жараёнида қандайдир устунлик беради. Шу боис охиригача курашамиз. Биринчи лига ёки про лига жамоаларига қарши бўшашганимиз йўқ. Деярли оптимал таркибни қўйяпмиз. Биринчидан, футболчиларни жисмоний ҳолатини яхши ҳолатда ушлаб туриш бўлса, иккинчидан рақибларга бўлган ҳурматимиз. Уларни Суперлига клублари билан катта иштиёқ билан ўйнашини ҳисобга олиб, оптимал таркибни туширяпмиз. Мухлислар ҳам, раҳбарият ҳам ҳар бир учрашувда фақат ғалаба кутишади.

Мурод Холмуҳаммедовнинг ҳолати қандай? Кичкина Муроджоннинг келажаги борасида фикрингиз?

Мурод Холмуҳаммедов анча жароҳатидан тикланяпти. АГМК билан бўладиган чемпионат ўйинигача сафимизга қайтади. Мурод Комиловга келсак, унга аста-секин ишонч билдиряпмиз. Бу футболчини жуда ҳам омадли десак бўлади. Керакли пайтда, керакли вақтда пайдо бўляпти ва иккинчи ўйиндирки гол уряпти. Бу йигитни омадли келажак кутяпти, деб айтишимиз мумкин. Мана шу омадини сақлаб қолишига тилакдошмиз. Яхши футболчи бўлиб ўсишида қўлимиздан келганича ёрдам берамиз. Гол урди деб дарров асосий таркибга қўшиб шошилиш ниятимиз йўқ. Озгина эхтиётсизлик натижасида бу футболчини келажагини йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас. Шу сабабли сабр билан ўстириб боришимиз керак.

“Қўқон-1912” қачон ўз стадионига қайтади?

– Стадион бўйича вазиятдан оз бўлса-да, хабардорман. Аммо бу савол менга тегишли эмас. Бу масала билан клуб раҳбарияти шуғулланиши керак. Ҳали прожектор қўйилмаган, қандайдир деталлар етиб келмаган. Ҳозирча сабрсизлик билан кутяпмиз. Мана, Яйпан иккинчи уйимиздек бўлиб қолган. Бизга қадрдон бўлган, футболни севадиган инсонлар ишлашади. Жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Бизни яхши кутиб олишяпти, ўйинларимиз учун майдонни яхши ҳолатда сақлаб туришибди. Ўз майдонимизни чемпионат ўйинларига тайёр бўлишини биз ҳам хоҳлаган бўлардик. Афсуски, бу ҳолат озгина чўзилиб кетди. Чунки апрель ойида қайтамиз дегандик. Ҳозирги ҳолат бироз маблағга тақалган вазият.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО