Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунладик
the_title()

20.04.2022

Бугун Ўзбекистон Coca Cola кубоги мусобақасининг “Д” гуруҳида  3-тур учрашувлари давом эттирилди. Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида “Қўқон-1912” жамоаси , про-лига вакили бўлган “Машъал(Муборак)  жамоасини  қабул қилди.
Бугунги ўйин мухлисларга рамазон ойида қулайлик яратиш мақсадида соат 17:00да бошланди. Об-ҳаво ҳам салқин ва айни футбол ўйнаш учун қулай келди. Вакилларимиз “Машъал”билан бўладиган ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўришди. Гарчи таркибимизда бир нечта йўқотишлар бўлишига қарамасдан, майдонга тушган футболчилар ўзларига билдирилган ишончни тўла оқладилар.
Ўйин кутилганидек вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. 4-дақиқада Санъат Шиховнинг жаримадан йўллаган зарбасига бир неча см аниқлик етишмади. 13 дақиқада жаримадан Лукич дарвозабонга жуда ноқулай бўлган айланма зарба йўллади. Рақиб посбони ажойиб “сейв” намойиш қилди. 17-дақиқада ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан Славко Лукич рақиб жарима майдончасига ажойиб узатмани амалага оширди. Футболчиларимиз тўпучун курашди рақибдан устун бўлишди. Хасанов эса ҳужумни гол билан якунлади. 23 дақиқада эса Дилшод Раҳматуллаевнинг узатмасидан сўнг Нурматов индивидуал маҳоратини ишга солиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.40-дақиқада Ойбек Рустамовнинг зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди. Шу тариқа ўйиннинг биринчи тайми 2-0 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимни жамоамиз 3 нафар ўзгариш билан  бошлади. Хасанов, Маматхўжаев ва Азимовлар майдонни тарк этишган. Майдонга Рўзиев, Тошмирзаев ҳамда Ваҳобовлар тушишди. 55 дақиқада Марадона Сафаровнинг зарбаси ноаниқ бўлди. Иккинчи бўлимни меҳмонлар анча фаол бошлашди. Уларнинг бир нечта хужумлари хавфли чиқди. Бироқ рақибларимиз қулай фурсатларни кўкка совурдилар. 83-дақиқала меҳмонлар жарима майдончамиз яқинида жарима зарбасига эга бўлишди.Абдулҳақовнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.
88 дақиқада Санъат Шиховнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб, рикошет орқали”Машъал” дарвозасидан ўрин олди. 90 дақиқада эса Анвар Хожимирзаев ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.
Шундай қилиб “Қўқон-1912” Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади. Гуруҳдаги барча рақибларимизнинг дарвозаларига 4 тадан гол киритилди.

 

 

Қўқон-1912Машъал(Муборак)   –  4:0
20апрел 2022 йил. Яйпан.
Ўзбекистонстадиони  17:00

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Темур Тўхтасинов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Жамид Хасанов (17), Шаҳзодбек Нурматов (23), Санъат Шихов(88), Анвар Хожимирзаев (90)

Огоҳлантиришлар: Шаҳзодбек Нурматов(59)   –  Сирожиддин Рахматуллаев (42), Нажмиддин Нормуродов (50), Достон Тўхтабоев(59), Иброҳим Нўъмонов(80)

“Қўқон-1912” таркиби:

  1. Музаффар Абдуллаев, 5. Славко Лукич, 6. Дилшод Рахматуллаев (74. Анвар Хожимирзаев), 7. Жамшид Хасанов,(Қувондиқ Рўзиев) 8.Санъат Шихов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 13. Сардор Азимов, ,(46.Билолхон Тошмирзаев)  14. Авазхон Маматхўжаев,(46.Илхом Ваҳобов) 15.Ойбек Рустамов, 18.Шахзод Нурматов (74.Муроджон Комилов), 33.Иван Йосович,

Захирада:

42.Шамсиддин Хусанов, 4. Илҳом Ваҳобов, 17.Қувондиқ Рўзиев,  19.Диёр Жалолдинов, 20. Муроджон Комилов, 22.Сардор Етовқўзиев,  27. Анвар Хожимирзаев, 70. Билолхон Тошмирзаев 99.Абдулла Юнусов

“Машъал” таркиби:

35. Достон Тўхтабоев, 2. Зафарбек Акрамов, 5. Нажмиддин Нормуродов,  6. Ожо Олувадамиларе Мосес, 11.Иброҳим Нўъмонов, 17. Сирожиддин Рахматуллаев,  19. Абдумалик Тошпўлатов,23. Самандар Шукруллаев,  33. Сирожиддин Аллаев (С),(21 Марадона Сафаров)  70. Жонибек Мирзақулов,(67.Абдураҳмон Абдулҳақов), 97. Руслан Ходжиев (67.Микола Агапов)

Заҳирада:

  1. Равшан Ягудин, 4. Муҳаммадали Номозов, 10. Марадона Сафаров, 16. Микола Агапов 27. Муҳаммад Юлдашев, 67. Зоир Турсунов, 77. Абдурахмон Абдулхақов,
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО