Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бахтиёр Ашурматов:”Биринчи бўлимда жамоамиз кўз қувнайдиган даражада яхши ўйин кўрсатди”
the_title()

21.04.2022

Ўзбекистон Сoca-Cola Кубоги 3-турида “Қўқон-1912” “Машъал”ни 4:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг 1-қисмида “Қўқон-1912” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

Ўйин ҳақида

– Биринчи ўрин вазифасини аниқ қилиб улгурмаганимиз сабабли бугун фақат ғалаба учун ўйнашимиз ҳақида олдин айтгандим. “Машъал” яхши шаклланган жамоа. Про лига бўлишига қарамасдан у ерда яхши мураббийлар ишлаяпти. Ўйинни қандай ташкил қилишни билишади. Тан олиш керак, биринчи бўлимда жамоамиз кўз қувнайдиган даражада ҳамма кўрсатмаларни бажарган ҳолда ўйнади. Иккинчи бўлим бўйича айрим футболчиларимизга эътирозимиз бор. Иккинчи бўлимда нимага бундай ўйин намойиш қилишгани ҳақида ҳали гаплашиб оламиз. Футболчи майдонга тушганида бир тайм эмас, ўйин охиригача ҳакамнинг охирги хуштаги чалингунича муносиб тўп суриши керак. Футболни, мухлисларни ҳурмат қилиш керак. Балки натижа уларни бўшаштиргандир. Чунки биринчи бўлим катта устунлигимиз остида ўтди. Ўйинчиларимизни ҳам ўзгартирдик. Биринчи бўлимда ёмон ўйнаганликлари сабабли эмас, балки бўлажак АГМК билан баҳсга таркибни аниқлаштириб олиб, жисмоний ҳолатимизни меъёрда ушлаб туришимиз лозимлиги учун бу ишни амалага оширдик. “Машъал” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.

“Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасида яхши ўйнай олмаяпти. Осиё футболида нуфузимизни ошириш учун ўзбек футболида нималарга эътиборни оширишимиз ва нималардан воз кечишимиз керак?

– Мураббий сифатида фикр билдиришим мумкин. “Насаф” ёки “Пахтакор”ни танқид қилиш фикридан йироқман. Уларда яхши савияли мураббийлар ишлашяпти. “Насаф” ўз ўйини билан барибир яхши таассурот қолдиряпти. Кейинги учрашувларда иккала клубимизга омад тилайман. Халқаро майдонда Ўзбекистон номидан қатнашишяпти. Гапнинг очиғи, ўзгаришлар қилиш керак. Ёшлар футболи кўп гапирилган мавзу. Аммо охиригача олиб борилмайди. Бу йўналишда анча ўзгаришлар бўляпти, ЎФА раҳбарияти ҳаракат қиляпти. Бу ўз мевасини беради. Олдинлари ярим финалгача чиқиларди. Япония ва Корея клубларига “Пахтакор” ва “Бунёдкор” бемалол рақобат туғдира оларди. Афсуски, ҳозир гуруҳдан чиқиш вазифаси ҳам муаммо бўлиб қоляпти. Ўйлайманки, бу вақтинчалик ҳолат. “Пахтакор” яхши шаклланган, балки легионер танлашда бироз адашишгандир. Ларин ҳам, Хаджиев ҳам яхши савияда ўйин кўрсатишмаяпти. Асосий муаммоси ҳимояда деб ўйлайман. Барибир “Насаф” ҳам, “Пахтакор” ҳам ўз олдига қўйилган вазифани бажариши мумкин.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО