Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ЛОКОМОТИВ” – “ҚЎҚОН-1912 ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

10.05.2022

Coca Cola Суперлигаси 8-тур доирасидан ўрин олган  “Локомотив” –  “Қўқон-1912”  учрашуви  11 май  куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар.

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 14 марта тўқнаш келишган.

“Локомотив” ўйинларнинг 6 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда дуранг қайд этилган. Учта учрашувда вакилларимизнинг қўли баланд келган.

Тўплар нисбати – 23-14, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 23 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 14 тани ташкил этади.

 

Жамоаларнинг сўнгги саккизта учрашувида қайд этилган натижалар:

23.10.2021. “Қўқон-1912”- “Локомотив” 2-1

20.06. 2021. Локомотив – Қўқон-1912  – 0:1

25.11.2020. Қўқон-1912 – Локомотив – 0:1

21.08.2020. Локомотив – Қўқон-1912  – 1:2

20.09.2019. Қўқон-1912 – Локомотив – 1:1

02.05.2019. Локомотив – Қўқон-1912  – 2:2

09.07.2018. Қўқон-1912 – Локомотив – 1:2

07.04.2018. Локомотив – Қўқон-1912  – 1:1

“Локомотив”га қарши ўйинни Вадим Агишев бошқариб боради

 

ЎзПФЛ суперлиганинг 8-турида ишлайдиган расмийлар номини эълон қилди. Унга кўра  “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашувини Вадим Агишев бошқариб борадиган бўлди. Агишев ўтган мавсумда жамоамиз иштирокидаги иккита ўйинни бошқариб борган ва бу учрашувларда “Қўқон-1912” ғалаба қозонган.

Агишев бошқарган ва Муборакда бўлиб ўтган  “Машъал” – “Қўқон-1912” баҳси 0-2 ҳисоби билан якунланган бўлса , ўз майдонимизда “Пахтакор” жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда 4-2 ҳисобида ғалаба қозонган эдик.

Эртагалик ўйинда ҳам Вадим Агишев учрашувни ҳалол бошқаришига ва футболчиларимизнинг ғалаба қозонишларига умид қиламиз. Тошкентдаги ўйинда VAR тизимидан фойдаланилмайди.

 

ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Бошланиш вақтлари

“Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашуви 11 май, чоршанба куни, соат  19:00да старт олади. Бу ўйин Тошкентдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.
Учрашувни МТРКнинг “дунё бўйлаб” телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатади.
Бу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин эса 12 май куни , Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида, соат 17:00да бошланади.
Тошкент шаҳрига иш ва ўқиш билан келган ва жамоамизга бефарқ бўлмаган барча мухлисларимизни юқоридаги футбол учрашувларигатаклиф қиламиз!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО