“Олдинлари етакчидан очко олиш сенсация бўларди. Ҳозир эса…” – “Қўқон-1912” дарвозабони “Навбаҳор” билан дурангга изоҳ берди
the_title()

18.08.2022

 

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” (1:1) қарама-қаршилиги шиддат ва муросасизлик бобида қолган ўйинлардан қолишмади.
Дарҳақиқат ҳисобда ортда бораётган Даврон Файзиев шогирдлари учрашув якунига бир неча дақиқалар қолганда мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Шу куни жамоасини бир нечта муқаррар голлардан қутқариб қолган посбон Музаффар Абдуллаевнинг фикрлари билан сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров қизиқиб кўрди.

“Учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз ғалаба қозониш бўлганди. Водий дербилари доим шундай руҳда ўтган. Уларга ҳам осон бўлгани йўқ. Натижа барчасини айтиб турибди. Турин жадвалидаги ўрнимизни зўр, дея олмайман. Бизга фақат натижа керак. Йўқотадиган очколарни ортиғи билан йўқотиб бўлдик. Бундан буён ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Йигитлар машғулотларда астойдил меҳнат қилмоқда. Умид қиламанки, бунинг самараси кўп куттирмайди.

Тўғри олдинлари етакчи жамоадан очко олишга сенсация сифатида қараларди. Лекин бугунги кунда жамоалар даражаси тенглашган. Қолаверса, совринли ўринлар учун курашаётган жамоаларга осон бўлаётгани йўқ. Рақибларини кичик фарқ билан мағлуб этишмоқда”,- дейди Музаффар Абдуллаев

Манба:Championat.asia

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО