“Қизилқум”га қарши тайёргарлик бошланган
the_title()

20.08.2022

“Қўқон-1912” жамоаси 24 август куни , Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида, Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга тушади. Даврон Файзиев шогирдлари кечадан мазкур учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишган. Футболчиларимиз кеча Тошкент шаҳрида йиғилишди ҳамда “Тўқимачи” стадионида дастлабки машғулотларини ўтказишди. Машғулотларда асосий таркибнинг барча футболчилари иштирок этишмоқда. Фақат Анваржон Хожимирзаев “Навбаҳор” билан ўйинда олган жароҳати боис машғулотларда қатнашмаяпти. Бугун машғулотлар икки маҳал ўтказилса, эртадан бошлаб машғулотлар кунига бир маҳалдан олиб борилиши режалаштирилган. “Шунқорлар” 23 август кунига қадар Тошкент шаҳрида тайёргарликни олиб боришади. 23 август куни эса жамоа аъзолари Навоий шаҳрига етиб боришади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО