23.08.2022
Tribuna.uz сайти ижодкорлари ўз анъаналарига кўра 16 турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Қувонарлиси мазкур терма жамоа сафидан “Қўқон-1912” жамоасининг икки нафар футболчиси ўрин олди. “Навбаҳор”га қарши ўйинда ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилган Жавоҳир Сидиқов ҳамда Илхомжон Ваҳобовлар журналистлар томонидан ўз позицияларида тенгсиз деб топилди. Жамоамиз бош мураббийи Даврон Файзиев эса тур мураббийи яъни рамзий терма жамоанинг бош мураббийи деб топилди. “Дерби”да майдонга тушган ҳар бир футболчимиз тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишга арзийдиган ўйин кўрсатишди.