Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон кубогидаги юришимиз Навоийда тўхтади
the_title()

24.08.2022

Бугун Навоийдаги  “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида Ўзбекистон Coca Cola кубогининг  1/8 финал учрашуви бўлиб ўтди. “Қўқон-1912” жамоаси Навоийнинг  “Қизилқум” клуби футболчиларига қарши майдонга чиқишди.
Бугунги ўйинда қайсидир жамоа ғолиб бўлиши шарт эди. Шунинг учун ҳам ҳар икки жамоа футболчилари ўйин бошиданоқ тезкор гол киритишга ҳаракат қилишди.14-дақиқада Холмуҳаммедов бошлаган комбинацияни Санъат Шихов гол билан якунлади. Шундан сўнг мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун олдинга интилишди ва ўз мақсадларига етишди.37-дақиқада Ўнг қанотдан оширилган тўпни Темурхўжа Абдуҳолиқов боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди. Ўйиннинг 1-бўлими 1-1 ҳисоби билан ўз якунига етди. 2-таймни мезбонларда 3 нафар ўзгариш билан бошлашди. Майдонни тарк этган Анваров, Жўраев ва Усмоновларнинг ўрнига Санжар Шоаҳмедов, Паул Камолафе, Артём Дмитриев майдонга тушди. Мана шу ўзгаришлар ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Мезбонларнинг ўйинлари анча кучайди. 67-дақиқада мезбонлар бурчак зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бобур Йўлдошев жамоасини ҳсиобда олдинга олиб чиқди.
мана шу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди. Жамоамиз шу билан Ўзбекистон кубогидаги юришини тўхтатди.

Ўзбекистон Coca Cola  кубоги  1/8 финал. 24 август. “Ёшлар спорт мажмуаси” стадиони. Соат 19:00.

“Қизилқум”  – “Қўқон-1912”    2-1

Голлар:  Темурхўжа Абдуҳолиқов (37), Бобур Йўлдошев (67)  – Санъат Шихов (14)

 

Учрашув расмийлари

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Элнур Дониёров, Артём Калинин
Заҳира ҳаками: Шуҳрат Ражабов

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Бахтиёр Ширинов

“Қизилқум” таркиби:

 

1.Игнатий Нестеров, 4. Бобур Йўлдошев, 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александр Станиславлевич, 14.Файзулла Қамбаров, 17. Салим Мустафоев, 18. Даврон Анваров, 23. Шерали Жўраев, 25. Азизбек Усмонов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев.

Заҳирада:

  1. Артём Макосин, 3. Абдувоситхон Абдурашидов, 5. Дилшод Жўраев, 7. Санжар Шоаҳмедов, 9. Хумоюн Абдуалимов, 21. Орипхўжа Абдуҳолиқов, 43.Паул Комолафе, 87. Алишер Саноев, 88. Артём Дмитриев

 

“Қўқон-1912” таркиби:

21.Ислом Абдуллаев,  4.Илхом Ваҳобов, 6.Дилшод Раҳматуллаев,    7.Жамшид Хасанов,   8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сидиқов,  15.Ойбек Рустамов,  17.Қувондиқ Рўзиев, 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев, 77.Мурод Холмуҳаммедов (с)

 

Заҳирада:

 

1.Музаффар Абдуллаев,  5.Славко Лукич, , 11.Шоҳназар Норбеков,14.Авазхон Маматхўжаев, 13.Сардор Азимов,  22.Сардор Етовқўзиев, 36. Муҳсинжон Норматов, 37.Азизхон Эркинов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО