26.08.2022
“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг навбатдаги 17-тур учрашувини сафарда, “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Даврон Файзиев шогирдлари бугундан мазкур учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Жамоа аъзолари Тошкент шаҳрида тўпланишди ҳамда “Тўқимачи” стадионида бугунги машғулотларни ўтказишди.
Хабарингиз бор ҳужумчиларимиз Андрей Сидоров ҳамда Анваржон Хожимирзаевлар жароҳати боис Навоийда бўлиб ўтган “Қизилқум”га қарши баҳсни ўтказиб юборишди. Анваржон Хожимирзаев ҳали ҳам даволаниш муолажаларини давом эттираётган бўлса, Андрей Сидоров бугун алоҳида машғулотларда иштирок этди. Шунингдек тажрибали ҳимоячимиз Александр Мерзляков ҳам асосий гуруҳ машғулотларига қўшилган.
“Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви, 30 август куни, соат 19:00да Бекободдаги “Металлург” стадионида бўлиб ўтади.