31.08.2022
Кеча Бекободдаги “Металлург” марказий стадионида Ўзбекистон Coca Cola суперлигасининг 17 туридан ўрин олган сўнгги учрашуви бўлиб ўтди.
“Қўқон-1912” жамоаси Бекободнинг “Металлург” клуби футболчиларига қарши майдонга чиқишди.
Бугунги ўйинда қўлга киритиладиган очколар ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим эди. Бу ўйинни олти очколик ўйин десак муболаға бўлмас эди. “Қўқон-1912” жамоаси бугунги ўйинга бир қатор йўқотишлар билан етиб келди. Хусусан жароҳати сабаб Жавоҳир Сидиқов, Анвар Хожимирзаев каби футболчилар Бекободга келишмади.
Ўйиннинг биринчи бўлими бироз мезбонларнинг устунлиги остида ўтган бўлсада ҳар икки жамоа футболчиларига ҳам дарвозаларга гол киритиш насиб қилмади. Қўқонликлардан Шоҳназар Норбековда бир марта имконият бўлган бўлса, рақибларимиз тайм охирида икки марта хавфли ҳужумлар ташкил қилишди. Дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев сўнгги дақиқада жамоамизни яққол голдан асраб қолди.
Мезбонлар иккинчи бўлимни бир нафар ўзгариш билан бошлашди. Тошқўзиевнинг ўрнига Худойшукур Сатторов майдонга тушди. 60-дақиқада вакилларимизда жуда қулай вазият юзага келди. Тўпга аввалига Йосович кейин эса Раҳматуллаев боши билан ета олишмади. Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам шиддатли курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа вакилларида гол уриш учун имкониятлар юзага келди. Хусусан Даврон Файзиев шогирдларининг иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинлари таҳсинга сазовор бўлди. Ҳимоячилар ва дарвозабонлар яхши ўйин кўрсатган учрашув якунда нурсиз дуранг билан ўз якунига етди. Даврон Файзиев шогирдларининг мағлубиятсиз серияси давом этади.
МЕТАЛЛУРГ — ҚЎҚОН-1912 0-0
Бекобод. 30 август, сешанба. “Металлург” стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Бекзод Арипов.
“Металлург” таркиби:
12.Александр Лобанов (с), 4.Керим Палич, 7.Бобурбек Фарходов (9.Забихилло Ўринбоев, 60), 10.Бектемир Абдуманнонов (16.Жасур Холтўраев, 70), 14.Аброрбек Тошқўзиев(6.Худойшукур Сатторов, 46), 18.Анвар Ғофуров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 30.Иброҳим Ибрагимов, 80.Фаррух Иброҳимов, 97.Муҳаммадали Алиқулов.
Заҳирада:
87.Акмал Ортиқов, 19.Эргаш Исмоилов, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов, 90.Жасур Ашуров, 94.Фарҳод Бекмуродов
“Қўқон-1912” таркиби:
1.Музаффар Абдуллаев, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 7.Жамшид Хасанов, 8.Санъат Шихов, 11.Шоҳназар Норбеков (5.Славко Лукич, 88), 13.Сардор Азимов (4.Илхом Ваҳобов, 50), 15. Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев (14.Авазхон Маматхўжаев 90+3), 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев, 77.Мурод Холмуҳаммедов (с)
Заҳирада:
21.Ислом Абдуллаев, 9.Андрей Сидоров, 23. Александр Мерзляков, 37. Азизхон Эркинов
Огоҳлантиришлар: Иван Йосович (5), Бектемир Абдуманнонов (23), Ойбек Рустамов (39), Ихтиёр Тошпўлатов (51), Билол Тошмирзаев (55), Керим Палич (73), Иброҳим Ибрагимов (83), Жамшид Ҳасанов (83), Музаффар Абдуллаев (90).