Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“НАСАФ” – “ҚЎҚОН-1912” : ЎЗАРО 28-ЎЙИН АРАФАСИДА
the_title()

15.09.2022

Coca Cola Суперлигаси 19-тур доирасидан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912”  учрашуви  16 сентябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 27 марта тўқнаш келишган.

“Насаф” ўйинларнинг 18 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимизнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 49-26 “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 58 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.
Қаршидаги ўйинда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз жамоасини майдон четида туриб бошқара олмайди. 29 август куни Қаршида “Локомотив” билан ўйиндан кейин бош ҳакам билан тортишгани сабабли Рўзиқул  Бердиев учта учрашувга дисквалификация қилинган. Шунингдек “шунқорлар” таркибида ҳам бир нечта йўқотишлар бор. Эртага “марказий”да  бўладиган ўйин қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтиши шубҳасиз.
“Қўқон-1912” жамоасининг аъзолари кеча кечки пайт Ўзбекистон ҳаво йўллари самолётида  “Тошкент- Қарши” йўналиши бўйлаб парвоз қилиб Қарши шаҳрига етиб келишди.

Қарши шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар

15.11.2021   Насаф – Қўқон-1912 3:1

31.10. 2020 Насаф – Қўқон-1912 – 1:0

18.05. 2019 Насаф – Қўқон-1912 – 2:0

01. 11. 2018. Насаф – Қўқон-1912 – 1:1

23. 07. 2018. Насаф – Қўқон-1912 – 1:0

06.08. 2017. Насаф – Қўқон-1912   – 3:0

15.04. 2016. Насаф – Қўқон-1912   – 1:0

02.04. 2015. Насаф – Қўқон-1912 – 3:0

 

Қаршидаги  баҳсни Илья Ильин бошқариб боради

Coca Cola суперлигасининг 18-тур ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар ҳамда расмий шахслар номи маълум бўлди. Қарши шаҳридаги “марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Насаф” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинни Илья Ильин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди. Ильин бу мавсумнинг 11-туридан ўрин олган жамоамизнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказган ўйини ҳам бошқариб борган эди. Яйпанда бўлиб ўтган ўша баҳсда вакилларимиз 1-3 ҳисобидан имкониятни бой беришган эди.

Умид қиламизки Илья Ильин бошқариб борадиган навбатдаги ўйинда омад футболчиларимиз томонида бўлади.

 

НАСАФ — ҚЎҚОН-1912

Қарши. “Марказий” стадиони. 16 сентябрь, жума. Соат 18:30

Ҳакамлар: Иля Ильин, Рустам Тагаев, Ислом Носиров, Рустам Чориев

VAR ҳаками: Акобир Шукуруллаев

AVAR ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Шерзод Ражабов
Бошланиш вақтлари

“Насаф” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс 16 сентябрь жума куни, соат 18:30 да бошланади. Учрашув Қарши шаҳридаги “марказий” стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоанинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс эса 17 сентябрь куни  соат 17:00да, Қаршидаги “Меҳнатчи” стадионида бўлиб ўтади.
Ҳар икки баҳсда ҳам жамоамиз футболчиларига омад тилаймиз!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО