17.09.2022
Кеча Ўзбекистон Coca Cola суперлигасида 19 тур ўйинлари давом эттирилди. Қаршидаги “марказий” стадионида “Қўқон-1912” жамоаси маҳаллий “Насаф” жамоасининг меҳмони бўлди.
Учрашув шиддатли ҳамда муросасиз курашларга бой тарзда кечди. Ўйиннинг 1-тайми кўпроқ мезбонларнинг устунлигида бўлиб ўтди. “Насаф” футболчилари кучли прессинг эвазига дарвозамиз олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратишди. Бунинг натижаси ўйиннинг 26-дақиқасига келиб ўз натижасини берди. Ҳимоямизнинг чап қанотида бироз эътиборсиз қолдирилган Дилшод Саитов аниқ зарбаси билан дарвозамизни ишғол қилди. Тайм сўнггида Сардор Азимовнинг бироз ноаниқ кетган зарбаси эсда қолди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимини бир нафар ўзгариш билан бошлаган футболчиларимиз, учрашувдаги вазиятни бутунлай ўз томонларига оғдара олишди. Дилшод Раҳматуллаевнинг ўрнига майдонга тушган Билолхон Тошмирзаев ўйинга жуда яхши қўшилиб кетди. Учрашувнинг 72 дақиқасида чап қанотдан Азимов рақиб жарима майдончаси ичига супер узатмани амалга оширди. Норбеков эса вазиятни кўкка совурмади! Шундан сўнг ҳам вакилларимиз ўйин темпини туширишмади. Мезбонлар ҳам голдан кейин анча фаолллашишди. Бир икки вазиятларда дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев жамоамизни муқаррар голлардан асраб қолган бўлса, ҳимоямизда жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов жуда ишончли ўйин намойиш қилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари чин маънода “ёнди”. Андрей Сидоров жамоамизга ғалабани тортиқ қилиши мумкин эди. Бироқ унга бироз омад етишмади. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси бошланаётган паллада мезбонлар футболчиси Хусниддин Алиқулов дарвозамизга гол киритиб жамоасига муҳим 3 очкони тақдим қилди. Бугун футболчиларимиз жуда яхши ўйин кўрсатганларига қарамасдан бироз омад жамоамиздан юз ўгирди.
НАСАФ – ҚЎҚОН-1912 2-1
Қарши ш. “Марказий” стадиони. 16 сентябрь, соат 18:30
Голлар: Дилшод Саитов (26), Хусниддин Алиқулов(90+4) – Шоҳназар Норбеков (72)
Ҳакамлар: Иля Ильин, Рустам Тагаев, Ислом Носиров, Рустам Чориев
VAR ҳаками: Акобир Шукуруллаев
AVAR ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Шерзод Ражабов
“Қўқон-1912” таркиби:
1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илхом Ваҳобов, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 7.Жамшид Хасанов, 8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков 13.Сардор Азимов, 15. Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев 77.Мурод Холмуҳаммедов (с)
Заҳирада:
21.Ислом Абдуллаев, 5.Славко Лукич, 9.Андрей Сидоров, 14.Авазхон Маматхўжаев, 23. Александр Мерзляков, 70. Билолхон Тошмирзаев
“Насаф” таркиби:
35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 10.Ҳусайн Норчаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Заҳирада:
1 Умиджон Эргашев, 13 Азамат Сойибов, 7 Шароф Муҳитдинов, 9 Иван Соловев, 17 Суҳроб Нуруллоев, 19 Лима Круз Матеус, 20 Шахзод Акрамов, 23 Сардор Садуллаев, 27 Зафармурод Абдирахматов