Григорий Айрапетов: “Жамоамиз кўрсатган ўйин билан фахрланаман”
the_title()

17.09.2022

“Насаф” – “Қўқон” (2-1) учрашувидан сўнг, “Қўқон-1912” жамоаси президенти Григорий Викторович Айрапетов клуб матбуот хизмати учун Қаршидаги ўйин борасидаги фикрларини баён қилди.

-Бугун Қаршидаги “марказий” стадионда ҳақиқий жанг бўлди дейишим мумкин. Жамоамиз футболчилари сўнгги дақиқалардаги омадсизлик туфайли мағлубиятга учраган бўлсалар ҳам , мен у лар билан фахрланаман. Мураббийларимиз бошчилигида футболчиларимиз бугунги ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўриб келишган эди. Ўйиннинг биринчи тайми бироз мезбонларнинг устунлигида ўтди. Лекин иккинчи бўлим тўлиғича бизники бўлди дея оламан. Бугун Қаршидан тарихий ғалаба билан қайтишимиз мумкин эди. Айрим вазиятларда омад очиқчасига биздан юз ўгирди. Ўйин давомида жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳамда дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаевлар барчага ўрнак бўлишди. Умуман олганда бугунги ўйин учун футболчиларимизга ўзимнинг катта миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек узоқ масофани босиб, стадионда жамоамизни қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Жамоамиз ҳар бир ўйинда жанговор футбол намойиш қилмоқда. Ўйлайманки бу ўйин билан футболчиларимиз бемалол ҳар қандай рақиб устидан ғалаба қозона оладилар. Кейинги турларда мухлисларимизга узоқ кутилган ғалабаларни тақдим қилишимизга ишонаман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО