21.09.2022
Фифа кунлари муносабати билан суперлига ўйинларида қисқа муддатли танаффус юзага келди. Бундан фойдаланган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари 3 кунлик таътилда бўлишди. Даврон Файзиев шогирдлари бугундан навбатдаги тур ўйинига тайёргарликни бошлашади. Футболчиларимиз бугун Қўқон шаҳрида тўпланишади ҳамда суперлиганинг 20 туридан ўрин олган “Сурхон” жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни бошлашади. “Қўқон-1912” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги баҳс 3 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўйингача 10 кундан ортиқ вақт борлигини инбоатга олиб жамоамиз мураббийлари ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишини ҳам ўз режаларига киритилган. Ҳозирча “шунқорлар” Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан бу борада келишувга эришган.
Биз кейинги хабарларимизда ўртоқлик ўйинларининг аниқ вақтлари ҳақида сизларга хабар қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг!