Даврон Файзиев: “Ҳозирги вазият даҳшатли тушга ўхшайди”
the_title()

04.10.2022

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сурхон” (2:3) учрашувидан сўнг ўтказилган  матбуот анжуманида  жамоамиз бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.

– Ҳозир бирон сўз айтишга куч топиш қийин бўлаяпти. Вазият қандайдир бир даҳшатли тушга ўхшайди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун кураш олиб борди, мақсад 3 очкога қаратилганди. Ўз хатоларимиз эвазига жазоландик. 2:0 ютиб туриб якунда 2:3 ҳисобида ютқаздик. Футболчиларимиз вақтлироқ ғалаба қозондик деб ўйлашди шекилли. Футбол 90 дақиқа ўйналишига бугунги ўйин яна бир бор исбот бўлди. Биз охиригача курашиш ҳақида кўрсатма бергандик.

 Санъат Шихов яхши ўйнаб турганди, унинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?

– Унда чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Шунингдек Шиховда озроқ жароҳат ҳам бор эди. Оёғида оғриқ билан майдонда ҳаракат қилаётганди.  Шу сабабдан уни алмаштирдик, акс холда режада Шиховни алмаштириш йўқ эди. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳақида ҳам ҳозир бирон гап айтиш қийин.

– Ўйин 2:2 бўлиб турган вақтда Илҳомжон Ваҳобовни туширдингиз. Бу вазиятда ҳужумчини ўйинга ташлаган яхши эмасмиди?

– Захирамизда ҳужумчининг ўзи йўқ эди. Масалан Анвар Ҳожимирзаев ўйинга тайёр эмас. Муроджон Комиловни “Сурхон”нинг баланд бўйли ҳимоячиларига қарши туширишни билмадим. Ҳозир ютқазганда “мумкин эди” қабилидаги гаплар кўпаяди.

74-дақиқада бундай узоқ масофадан гол ўтказвориш жамоани кайфиятига таъсир қилади. Рақибга эса бу мотивация. Менимча, 2:0 жуда ёмон ҳисоб. Кетма-кет иккинчи ўйинда аламли мағлубиятга учрамоқдамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО