06.10.2022
Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчиларидан бири, футбол бўйича Осиё чемпиони, “мард ўғлон” ордени соҳиби Ойбек Рустамов бўйдоқлар сафини тарк этди. Рустамовлар хонадонида айни дақиқаларда катта шодиёна давом этмоқда. Жамоамиз аъзолари ҳамда Ойбекжоннинг дўстлари бугунги хурсандчлик кун билан билан хонадон эгаларини қутлашмоқда.
“Қўқон-1912” жамоасининг аҳил оиласи номидан Ойбек Рустамовга оилавий бахт тилаймиз! Келгусида яхши фарзандларни, ўзига ўхшаган чемпион ўғилларнинг отаси бўлишини яратгандан сўраб қоламиз!
Тўйлар муборак бўлсин!
Бахтли бўлинглар куёв бола !